Халқаро талабларга мувофиқ, одам савдоси оғир жиноят ва инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузилиши деб таснифланади. Мамлакатлар бунинг учун жазони мустақил равишда белгилайдилар.
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жамоатчилик онгида одам савдоси турли кўринишларга эга бўлиб, шахснинг қадр-қимматига бевосита дахл қиладиган, ҳақиқатан ҳам инсонни савдодаги оддий товар даражасида таҳқирлайдиган, шахсга қарши шафқатсизлик билан қилинган жиноят эканлигини англаш устуворлик қилади.
Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг энг кўп тарқалган турлари – одамларни бевосита сотиш ва сотиб олиш, қуллик, эрксизлик ва қарамлик, эркаклар ва аёлларнинг меҳнат эксплуатацияси, одамларни уларнинг аъзоларидан фойдаланиш мақсадида сотиш, болаларни сотиш ва сотиб олиш ҳисобланади.
Одам савдосидан жабрланганлар сонини одам савдоси муаммосидан ва меҳнат миграциясига отланаётган фуқаролар дучор бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлардан аҳолини огоҳ қилиш йўли билан сезиларли даражада камайтириш мумкин. Бугунги лавҳамиз ана шу ҳақида.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-NbzNTovJI4" title="Odam savdosiga qarshi kurash va jabrlanganlar himoyasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА