Ҳарвард университети 1636-йилда ташкил этилган бўлиб, Америка Қўшма Штатларидаги энг қадимий ва энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Бу университетда 160 дан ортиқ профессор ва битирувчилар Нобель мукофотига сазовор бўлган. Ҳарвард илмий изланишлар, халқаро ҳамкорлик ва эркин фикрлаш маркази сифатида дунёда кенг тан олинган.

Аммо,  Дональд Трамп маъмурияти даврида университет чет эллик талабалар билан боғлиқ бир қанча чекловларга дуч келди. Жумладан, 2020-йилда пандемия баҳонасида АҚШ ҳукумати хорижлик талабалар агар дарсларга фақат онлайн шаклда қатнашадиган бўлса, уларнинг мамлакатда қолишига рухсат бермаслик тўғрисида қарор чиқарган эди. Ҳарвард университети бу қарорни "ноқонуний ва халқаро ҳамкорликка путур етказувчи" деб баҳолаб, Массачусеттс Технология Институти билан ҳамкорликда судга мурожаат қилган. Натижада, бу сиёсат бекор қилинган эди.

2025-йилга келиб эса АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги Ҳарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатни бекор қилди. Эндиликда университет хорижлик талабаларга АҚШ визасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни бера олмайди. Натижада, ҳозирда Ҳарвардда таҳсил олаётган чет эллик талабалар бошқа олий таълим муассасаларига ўтмаса, АҚШда қолиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади.

Ушбу чораларнинг сабабларидан бири сифатида университетда ўтказилган Фаластин тарафдори намойишлар кўрсатилмоқда. Трамп маъмурияти Ҳарвард университетини антисемитизмга йўл қўйишда айблаб, унга ажратилган 60 миллион долларлик грантни бекор қилди ҳамда 2,2 миллиард долларлик маблағни музлатиб қўйди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DUgl20hLVj4" title="AQSH hukumati Harvard universitetiga chet ellik talabalarni qabul qilishni taqiqladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, университетдан "Америка қадриятларига душман бўлган" талабаларни қабул қилмаслик, фаол ва танқидий фикрлайдиган ўқитувчилар таъсирини камайтириш талаби илгари сурилди. Ҳарвард бу талабларни рад этди ва яна судга мурожаат қилди.

Маълумотларга кўра, 2024–2025 ўқув йилида Ҳарвард университетида тахминан 6 800 нафар хорижлик талаба таҳсил олган бўлиб, улар умумий талабалар сонининг 27 фоизини ташкил қилади.

Фардона Яхшибоева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлади (+видео)