"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ жорий йилнинг 15-18 апрель кунлари сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандартига мувофиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва 2024 йилда олинган сертификатнинг биринчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди.

Текширув Германиянинг TÜV Thüringen e.V. мустақил сертификатлаштириш органи аудиторлари томонидан амалга оширилди.

ISO 9001:2015 – халқаро стандарт бўлиб, сифатни бошқариш жараёнларини тизимлаштириш ва ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлашга қаратилган. Мамлакатнинг йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "Олмалиқ КМК" АЖ учун ушбу стандартга риоя қилиш стратегик аҳамиятга эга. У ҳамкорлар томонидан ишончни мустаҳкамлашга, экспорт имкониятларини кенгайтиришга ва халқаро бозорда рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.

Жараёнларни доимий равишда такомиллаштириш, истеъмолчилар талабларига риоя қилиш, ички назорат тизимининг самарали ишлашига алоҳида эътибор қаратилди. Текширув натижалари сифат менежменти тизимининг юқори даражадаги етуклигини ва халқаро талабларга мувофиқлигини тасдиқлади. Корхона жамоасининг профессионаллиги сабабли ушбу натижага эришилди. Биринчи кузатув аудитининг муваффақиятли якунланиши ОКМКнинг барқарор ривожланиш, энг яхши бошқарув амалиётларини жорий этиш ва доимий такомиллаштириш йўлидан бораётганини тасдиқлайди.

ОКМК ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК биринчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди