Дунё тамаддунининг ўзига хос мезонлари мавжуд. Булар: қадриятлар, маънавий тамойиллар ҳамда моддий-илмий меросни ўз ичига олади. Аждодларнинг бой ва бебаҳо тарихий мероси миллатнинг бардавомлиги тимсоли саналади.
"Ўзмиллийбанк"АЖ жамоаси эса халқимизнинг ана шундай ўлмас анъаналари ҳамда урф-одатларини узвий давом эттиришда ўзини дахлдор деб билади. Шу боис бу галги анъанавий жума кунини ҳам миллий либосларни кийиб, кўтаринки кайфиятда бошлашди.



Энг асосийси, бу жараён банк ходимларининг иш унумдорлиги ҳамда самарадорлиги омилига айланмоқда.
Биз эса ҳамкасбларимизга миллий қадриятларни тараннум этишда доимо омад тилаймиз.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати