Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон фармони ва ПҚ-4819-сонли қарори асосида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” тизими жорий этилган. Ҳозирда Кадастр агентлиги тизимида жами 33 та штат бирлигида комплаенс назорат ходимлари фаолият олиб бормоқда.

Кадастр агентлигида коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси доирасида Кадастр агентлигига юклатилган функцияларда коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланди ҳамда жорий йилнинг май ойида коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ва коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланди. 

Коррупциянинг олдини олиш борасида тизим ходимлари ва фуқаролар билан семинар, давра суҳбатлари, маъруза орқали ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. 

Шуни ҳам айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижроси доирасида Кадастр агентлиги тизими фаолиятида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом тасдиқланди. 

Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида бошқарма ва бўлим-филиаллар биноларига Кадастр агентлигининг Ишонч телефони ва алоқа каналлари акс эттирилган баннерлар жойлаштирилди. 

Тузилмалар томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўрганилган 21 та ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган ва ҳозирги кунда шундан 2 та ҳолат бўйича тегишли идоралар томонидан жиноят ишлари қўзғатилган. 

Кадастр агентлигида коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома тасдиқланди. 

Шу билан бирга, коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти, контрагентларни текширишга оид йўриқнома, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти, ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилиши бўйича йўриқнома ташкил этилди. Кадастр агентлиги тизимидаги ходимларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом, Кадастр агентлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, хизмат текшируви ва ўрганиш ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар қабул қилинган.

–Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кадастр архив фондида сақланаётган кадастр ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари амалга оширилган, – дейди Кадастр агентлиги бош мутахассиси Маъруф Ҳамроев. – Натижада ерлар ва уларнинг эгалари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш ишлари 3-10 кундан бир неча сонияга камайишига эришилди. Ушбу соҳада инсон омилини камайтириш, шаффоф механизмни жорий этиш ҳамда ходимлар билан фуқароларнинг бевосита учрашуви ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кадастр соҳаси бўйича 20 га яқин хизмат тури Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда. Шунингдек, соҳада манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича барча ходимларга декларация тўлдириш тизими жорий этилган. Ишга қабул қилишда эса шаффофликни таъминлаш мақсадида миллий вакансиялар базасининг (vacancy.argos.uz) сайтларига бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар жойлаштириб келинмоқда. 

Давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид фаолиятини рақамлаштириш ахборот тизими (hrm.argos.uz) орқали ходимлар ҳамда ишчиларнинг сони, вакансиялар, шунингдек, ишга жойлашиш учун номзодларга иш берувчилар томонидан қўйиладиган малакавий ва бошқа талаблар тўғрисидаги маълумотлар ҳам эълон қилиб борилади. Барча тоифадаги ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида уларга коррупцияга қарши курашиш ички тизими фаолиятини мувофиқлаштирувчи меъёрий ҳужжатлар тўплами тарқатилган. 

Кадастр агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, жумладан, аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун бериб борилмоқда ҳамда Кадастр агентлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тезкор ходимлари билан ҳамкорликда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

Шаҳноза Маматуропова, 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр агентлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ва коррупцияга қарши курашиш дастури тасдиқланди