Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида давом этаётган “Sharjah Masters-2025” халқаро турнирининг ортда қолган 6-тур ўйинларидан кейин ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди.

Кеча ўтказилган 6-тур баҳсида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Иниян билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувнинг 45-юриш ҳолатида ҳинд шахматчиси мағлубиятини тан олди. Турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси сифатида таснифланган Абдусатторов очколари сонини 4,5 тага етказиб олди.

Н.Абдусатторов муваффақиятга эришган мазкур турда Ортиқ Ниғматов қора доналарда ФИДЕ байроғи остида турнирда қатнашаётган россиялик Давид Паравянга, Муҳиддин Мадаминов қора доналарда ҳинд шахматчиси Гхош Ароньякка ютқазиб қўйган вазиятда Жаҳонгир Воҳидов қора доналарда ҳиндистонлик Абхижит Гупта билан дурангга эришди.

Бугун, 23 май куни халқаро турнирнинг 7-турида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда азалий рақибларидан бири нидерландиялик Аниш Гирига қарши ҳаракатланади.

Гири-Абдусатторов ўртасидаги олдинги ўйинлар тафсилоти ҳақида шуни айтиш керакки, бундан тўрт йил муқаддам Нодирбек 16 ёш пайтида Сочида ўтган жаҳон кубогида Гирини мағлубиятга учратган эди. 2022 йил Ҳиндистонда мамлакатимиз шахматчилари ғолибликни тантана қилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 11-турида Ўзбекистон-Нидерландия (2,5:1,5) учрашуви доирасидаги ўйинда дуранг қайд этилган. Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида кечган “Tata Steel Chess-2024” турнирида Нодирбекнинг қўли баланд келган бўлса, шу йилнинг январь-февраль ойларида кечган “Tata Steel Chess-2025” мусобақасида ҳар икки шахматчи 0,5 очкодан бўлишиб олган.

Бугун ўтадиган баҳс ҳар икки шахматчи учун ҳар жиҳатдан масъулиятли. 7-турда терма жамоамиз аъзолари Жаҳонгир Воҳидов-Муҳиддин Мадаминов ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Ортиқ Ниғматов ушбу турда оқ доналарда россиялик Алексей Гребнев билан баҳс олиб боради.

Мазкур тур ўйинлари остонасида нидерландиялик Аниш Гири ҳамда сербиялик Александар Инжич 5 очкога эга бўлган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Абдусатторов 4,5 очко билан 3-ўринда бораётган вазиятда 14 нафар иштирокчи 4 очко билан етакчилар сафига қўшилишга интилмоқда.

Терма жамоамиз аъзоларидан Ортиқ Ниғматов 3 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига 34-қаторни банд этган. Жаҳонгир Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов 1.5 очко жамғарган ҳолда 77-78-ўринларда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 73 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг сўнгги 9-тур ўйинлари 25 май куни бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё шахмат ишқибозлари Шаржада Гири – Абдусатторов баҳсига гувоҳ бўлади