Шарҳ 

2025 йил 15 май куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим қадамлардан бири бўлди.

Зеро, экологик муаммолар кун сайин ортиб бораётган айни пайтда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу мақсадда қарорда бир қатор муҳим мақсад-вазифалар белгилаб берилган. 

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, унда кўзда тутилаётган вазифалар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Гулчеҳра Тожибоева батафсил гапириб берди:

— Мазкур Концепция аҳолининг экологик онги ва маданиятини, тафаккурини янада юксалтиришга қаратилган стратегик ҳужжат ҳисобланади. Бугунги кунда иқлим ўзгариши, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик, чиқинди муаммолари инсоният саломатлиги ва ҳаётига қанчалар салбий таъсир кўрсатаётганини англаб етишимиз лозим. 

Концепциянинг асосий мақсади ҳам аҳолининг экологик масъулиятини ошириш ва шу орқали она табиатга, табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришдан иборат. Бу борада бир қатор йўналишларда муҳим вазифалар белгиланган. Масалан, таълим соҳасида мактабгача таълим ташкилотларидан тортиб олий таълим муассасаларигача бўлган барча босқичларда 10 миллионга яқин бола ва ёшларда экологик маданиятни юксалтириш, экологик таълим-тарбияни мустаҳкамлаш кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, 90 фоиз давлат органлари, корхона ва муассасалари ходимларида экологик маданиятни юксалтириш, бунинг учун ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган. 

Концепция босқичма-босқич ижро этилади. Яъни, 2027 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар икки йил муддатга тасдиқланадиган алоҳида “йўл харитаси” асосида босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда Концепция ва “йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилиши, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бу борадаги фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳоланиб борилади. 

Биз экологик маданиятни юксалтирмасдан, ҳар бир фуқаронинг табиатга муносабатини ўзгартирмасдан туриб, келажак авлод, фарзандларимизга соғлом атроф-муҳитни, соғлом табиатни тақдим эта олмаймиз. Шу мақсадда қарорда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасини кенгайтириб, йилига 2 миллион туп дарахт экиш, 1984 та яшил боғлар, яшил белбоғлар ташкил этиш, 14 та ҳудудда яшил маконлар яратиш каби мақсадлар кўзда тутилган. 

Хулоса қилиб айтганда, иқтисодий барқарор давлатни қарор топтириш баробарида экологик барқарор мамлакатни барпо этиш мазкур Концепциянинг асосий мақсади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VWiwDeq_K20" title="90 foiz davlat tashkilotlari xodimlarida ekologik madaniyat yuksaltiriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Ёқуб Мелибоев, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
90 фоиз давлат ташкилотлари ходимларида экологик маданият юксалтирилади (+видео)