Қирғизистонда Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимидан жой олган J30 таснифига кирувчи мусобақада ёш теннисчиларимиз муваффақиятли старт олди.
Яккалик беллашувларининг биринчи босқичида ҳамюртларимиздан Алан Зинатулин украиналик Назарий Салиевни ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида енгган бўлса, яна бир теннисчимиз Никита Гафуров япониялик Иппей Матсушивани 6:2, 6:3 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа, иккинчи даврага чиққан Алан Зинатулин чорак финал остнасида қозоғистонлик Дамир Дуисенгазинга қарши рақобатлашади. Никита Гафуров эса нимчорак финалда қозоғистонлик Никита Николенко билан баҳс олиб боради
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА