Пойтахтимизда Осиё гандбол федерацияси (AHF) томонидан ташкил этилаётган қитъавий ҳакамлар курсида Ўзбекистон, Кувайт, Япония, Эрон, Хитой, Уммон, Ҳиндистон давлатларининг 20 нафардан зиёд ҳаками сабоқ олмоқда.

“Asian Continental Handball Referees Course” номи остида ўтаётган семинар машғулотлари давомида тингловчилар назарий ва амалий ўқув машғулотларда иштирок этмоқда. Малака курс якунларига кўра, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мутахассисларга тегишли тартибда сертификатлар тақдим этилади.  

“Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ушбу семинар машғулотларини Осиё гандбол федерациясининг ўйин қоидалари ва ҳакамлар қўмитаси раиси Салеҳ Бин Ашур олиб бормоқда. 

Таъкидлаш жоиз, AHF томонидан мамлакатимизда ўтказилаётган мазкур халқаро ўқув курси давомида унинг тингловчилари, Осиё гандбол федерацияси мутахассислари иштирокида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида, спорт мактабларида, гандбол клубларида назарий ва амалий машғулотлар уюштирилиши режалаштирилган.  

Машғулотлар эртага якунланади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиёлик гандбол ҳакамлари Тошкентда малака оширмоқда