Микрокредитбанк мамлакатда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида бир қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда имтиёзли кредитлар тақдим этмоқда.
Бу кредитлар тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини бериб, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва агробизнес каби муҳим соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Кредит турлари ва шартлари
1. Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси;
• Мақсад: Чорвачилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик соҳаларини ривожлантириш.
• Кредит муддати: 7 йилгача;
• Кредит валютаси: миллий валютада;
• Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада йиллик МБ асосий ставкаси + 3 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада);
2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) иштирокида «Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш
2-Фаза» лойиҳаси;
• Мақсад: Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш.
• Кредит муддати: 10 йилгача;
• Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;
• Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада МБ асосий ставкаси + 6,5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада), АҚШ долларида 6 ойлик СОФР + 6,5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада);
3. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) иштирокида «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси;
• Мақсад: Озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш.
• Кредит муддати: 13 йилгача;
• Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;
• Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада МБ асосий ставкаси + 5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада), АҚШ долларида 6 ойлик СОФР + 6,5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада);
4. Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) ҳамда халқаро тикланиш ва Тараққиёт банки (ХТТБ) иштирокида «Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси;
• Мақсад: Чорвачилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик соҳасини ривожлантириш.
• Кредит муддати: 13 йилгача;
• Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;
• Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада МБ асосий ставкаси + 3 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада), АҚШ долларида 6 ойлик СОФР + 6,5 фоиз (ўзгарувчан фоиз ставкада);
5. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА)нинг «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси:
• Мақсад: Мева-сабзавотчилик лойиҳаларини молиялаштириш.
• Кредит муддати: 10 йилгача.
• Кредит валютаси: миллий валютада;
• Фоиз ставкаси йиллик: МБ асосий ставкасида (ўзгарувчан фоиз ставкада);
Кредитлардан фойдаланиш афзалликлари
Ушбу кредит линиялари тадбиркорларга узоқ муддатли ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини беради. Бу эса:
• Янги иш ўринлари яратиш,
• Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
• Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларини самарали ривожлантиришга ёрдам беради.
Микрокредитбанкнинг хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда амалга ошираётган бу ташаббуслари иқтисодий ўсиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади.
Банк Ахборот хизмати.
Реклама ҳуқуқи асосида