Ватанимиз тарихидаги 21 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1114 йил (бундан 911 йил олдин) – Ибн Қутлубуғонинг маълумот беришича, ҳижрий 508 йил зулҳижжа ойининг йигирма бешинчи кунида Мотрудия калом мактабининг атоқли намояндаларидан бири, буюк олимлар оиласига мансуб йирик фақиҳ, улуғ имом, “Ҳақ қиличи” деб таърифланган Абул Муин Насафий вафот этди. Олим ўн бешгa яқин асар ёзган бўлиб, уларнинг аксарияти калом илмининг турли масалаларига бағишланган. “Фиқҳ усулидаги устун”, “Калом илми денгизи”, “Устоз ва шогирд”, “Фуруъ илмида олимлар йўли” каби асарлар шулар жумласидан. 

Абул Муин Насафий ўз асарларида турли бузғунчи, адашган оқимларга кескин, қаттиқ раддиялар бериб Турон диёрида уларнинг илдизига зарба берган. Арабларда “Ҳақиқат қиличдек ўткир бўлади”, деган машҳур мақол бор. Шу сабабдан ҳам, ўша давр уламолари Абул Муин Насафийнинг ўз асарларида ботил ғояларни фош қилиб ҳақиқатни баён қилгани учун унга араб тилида “Сайфул ҳаққ”, яъни “Ҳақиқат қиличи” деган шарафли ном берганлар. 

1441 йил (бундан 584 йил олдин) – тарихчи Фасиҳ Ахмад Хавофийнинг қайд этишича, Ҳирот шаҳридаги Бозори Ироқда Низомия мадрасасининг шарқий томонида жойлашган Фалакиддин минораси қулаб тушди. Устига минора тушган Низомия мадрасасининг бир қисми бузилди. Ҳаво жуда ҳам иссиқ бўлгани ва мадрасада одамлар дам олаётганлари туфайли минора қулаб тушганида улар харобалар остида қолдилар.

1874 йил (бундан 151 йил олдин) – Туркистон генерал-губернаторлиги таркибидаги Амударё бўлимини бошқариш бўйича низом ишлаб чиқилди. Унга асосан бўлимни махсус бошлиқ бошқарар эди. У ҳарбий вазир, ички ишлар вазири ва Туркистон генерал-губернатори билан олдиндан келишилган тақдимномага кўра, Россия императори томонидан лавозимга тайинланар ва бўшатилар эди. Амударё бўлими бошлиғи қўлига маъмурий, полиция, судлов ва ҳарбий ҳокимият берилганди. Шу билан бир қаторда у дипломатик вазифаларни ҳам бажариб, Россиянинг Хива хонлигидаги дипломатик вакили ҳисобланарди.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – “Иштирокиюн” газетасида Ҳамзанинг “Ким йиғлар?” деган 14 мисралик ғазали эълон қилинди. Бу шеър мазмунига кўра, Чўлпоннинг бир-икки йил кейин яратилган “Гўзал Фарғона, сенга не бўлди?” деб бошланадиган машҳур шеърини эслатади, чунки ҳар икки шеърда ҳам Фарғона бошига тушган шўришлар (Туркистон Мухториятининг фожиали тақдири)дан алам чеккан юракнинг изтироблари, унда қайнаб-тошган ғазабнок туйғулар ифодаланган:

Эй мардуми Фарғона, аҳволингга ким йиғлар?

Бадбахтлиқға юз тутган иқболингга ким йиғлар?

Иффат ила номусинг кимлар қўлида барбод?

Қурбон ўлан маъсумлар, аҳволингга ким йиғлар?

Қон йиғлата афлокни отингни хаёлоти,

Дарвоқе, шу фурсатда аъмолингга ким йиғлар?

1946 йил (бундан 79 йил олдин) – патент-ахборот соҳасидаги олим, ихтирочи, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Оқил Азимов таваллуд топди. Унинг илмий ишлари патент-ахборот таҳлили ва илмий-техникавий ижодкорлик соҳаларига доир. Оқил Азимовнинг ихтиролари бир қатор саноат ва сув хўжалиги объектларига тадбиқ этилган.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Яман Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

2009 йил (бундан 16 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2009 йил (бундан 16 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2012 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳақиқат қиличи” номига сазовор бўлган улуғ алломани биласизми?