Термиздаги “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзуида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича бўлиб ўтаётган Термиз мулоқоти биринчи йиғилиши доирасидаги дастлабки сессияси ўз ишини якунлади. Унда 20 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари сўзга чиқиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Форумнинг минтақалараро молия институтлари ва хусусий секторнинг иқтисодиётни ўстиришда ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган иккинчи сессияси ишини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов бошлаб берди.

Д.Расуловнинг айтишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон минтақада хусусий бизнесни ривожлантириш учун кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, ўтган йил Ўзбекистон тарафи Афғонистон, Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон, Туркманистон каби давлатларда қатор тадбир ташкил этди. Тошкент, Термиз ва бошқа шаҳарларда қўшни мамлакатлар сармоядорлари иштирокида икки томон учун манфаатли тадбирлар ўтказди. Эндиликда Ўзбекистон тадбиркорларининг Афғонистонда, афғон ишбилармонларининг Ўзбекистонда бизнес юритишига қизиқиш ошди.

[gallery-23467]

Мавзу юзасидан мулоқотларда Афғонистон савдо-инвестиция палатаси раиси ўринбосари Хан Джан Алаказай, Қозоғистон ташқи савдо палатаси бошлиғи, бошқарув аъзоси Асан Жакишев, шунингдек, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти савдо-саноат палатаси, Покистоннинг Белужистон провинцияси Кветти савдо-саноат палатаси, Тожикистоннинг Сўғд вилояти савдо-саноат палатаси, Туркманистон Савдо савдо-саноат палатаси вакиллари, Афғонистондаги “Газанфарбанк” бош директори ўринбосари Матиулла Обаиди, “Азизибанк” директори Хануллах Юсуфзай сўзга чиқиб, минтақаларда хусусий бизнесни ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва мамлакатларини иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб бораётган ишлари хусусида маълумот берди.

Тадбирда “Каталист” кампанияси асосчиси ҳамда бошлиғи Муҳаммад Сулаймон бин Шайхнинг Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларида хусусий секторни ўзаро қўллаб-қувватлашнинг ҳудудий платформасига бағишланган тақдимоти ўтказилди. Иштирокчилар Термиз археология музейи билан танишди. 

Эртага Термиз мулоқоти ўз ишини давом эттиради. 

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА мухбирлари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз мулоқоти: Марказий ва Жанубий Осиёда иқтисодиётни ўстириш муҳокама этилди