Ўзбекистонда кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, реклама фаолияти орқали олинадиган даромадлар белгиланган тартибда солиққа тортилади. Агар реклама хизмати учун ҳақ тўлови нақд шаклда қабул қилинса, бу ҳолат ҳам солиқ мажбуриятини истисно қилмайди.
Фуқаро юридик шахсга ёки бошқа ташкилотга реклама хизматини кўрсатиб, бунинг учун пул оладиган бўлса, у олинган даромадни расмийлаштириши ва мос равишда солиқ тўлашини таъминлаши зарур. Қонунчиликка кўра, ҳар қандай расмий солиқ солинадиган даромад — нақд ёки банк орқали бўлишидан қатъи назар — солиққа тортилади.
Агар фуқаро ўзини банд қилган шахс, якка тартибда тадбиркор ёки юридик шахс ташкил этиб рўйхатдан ўтмаган бўлса, бундай фаолият ноқонуний ҳисобланади.
Солиқ эксперти — Дилдора Ҳошимова бу юзасидан батафсил маълумот берди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cF9nOz4gbdQ" title="Bloger ham soliq to‘laydimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев (видео), ЎзА