Россияга салбий таъсирни кучайтириш учун Австрия бошчилигидаги 15 давлат "янгиланган, мақсадли ва қўшма глобал дипломатик саъй-ҳаракат" олиб борилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
– Европа Иттифоқи Украинада 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга эришиш учун Кремлга босимни кучайтириш мақсадида РФ билан ҳамон яқин шерик давлатлар билан дипломатик алоқани “янгилаши ва фаоллаштириши” керак, – дейилган аъзолар Олий вакил Кая Калласга йўллаган қўшма мактубда. – Тарғибот ҳар икки йўналишда давом этиши, муайян минтақалар мамлакатларидаги ўзига хос вазият ва мавжуд хавотирни ҳисобга олиш зарур.
Мусулмон Зиё, ЎзА