Франция Амазон тропик ўрмонида мустаҳкам ҳимояланган қамоқхона қуришни режалаштирмоқда, деб ёзди CNN.
Франция Гвианасига ташрифи чоғида адлия вазири Жеральд Дарманин мазкур муассасада гиёҳванд модда қироллари ва радикал диний қарашлар тарафдорлари жойлаштирилишини билдирди.
Суринам билан чегарада жойлашган Сен-Лаурент-дю-Марони шаҳрида қуриладиган турмада 500, жумладан 60 нафар энг юқори хавфсизлик тартибида сақланадиган маҳбуслар учун жой тайёрланади.
Вазирнинг сўзларига кўра, Франция Гвианаси Жанубий Америка кокаинини Европа бозорига йўналтирадиган асосий нуқта саналади.
Суд биноси ҳам жойлашадиган мажмуага жами 451 миллион доллар ажратилиши эълон қилинди.
Мусулмон Зиё, ЎзА