Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлисида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда суд ҳокимиятининг очиқлигини таъминлашга оид қатор қонунлар муҳокама қилинди.

Қўмита раиси Абдулҳаким Эшмуродовнинг қайд этишича, суд фаолияти ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу суд ҳокимиятининг очиқлиги илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштирилишига кенг имкон берди. Очиқ суд мажлисларида барча фуқароларга ҳеч қандай тўсиқларсиз иштирок этиш имкониятлари берилди. Суд қарорлари ҳеч кимдан сир тутилмасдан онлайн тарзда эълон қилинмоқда.

Яратилган имкониятларга қарамасдан, бугунги кунда ёпиқ суд мажлиси иштирокчилари томонидан суд жараёнларида олинган маълумотларни суднинг рухсатисиз ошкор қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун суд маълумотларини ошкор қилмаслик бўйича суд муҳокамаси иштирокчиларига тегишли мажбурият юклаш ва буни бузганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган. Унда Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. 

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам муҳокама қилинди.

Мазкур қонун “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун процессуал қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш, янги институтларни жорий этиш, одил судлов сифатини ошириш, суд иш юритувини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишга, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказилишининг олдини олишга қаратилган.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институтини жорий этишни назарда тутувчи қўшимча киритиш кўзда тутилмоқда. 

Бунда айрим тоифадаги ишлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фақат жабрланувчининг аризасига асосан бошланиши белгиланмоқда. Шу боис, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг Махсус қисмида кўрсатилган айрим ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ишларни кўришга жабрланувчининг аризаси бўлган тақдирдагина йўл қўйилиши белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланиши тўғрисида миллий маърузани кўриб чиқиш асносида ҳар йили миллий маъруза тайёрлаш ва парламент муҳокамасида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилгани айтиб ўтилди. 

Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистон кўрсаткичлари бўйича 9 та халқаро рейтинг устувор этиб белгиланган. Уларнинг 5 тасида Ўзбекистон позицияси яхшиланган. 

Бошқа йўналишларда ишлар самарадорлигини ошириш орқали халқаро рейтинглардаги Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш зарур. Коррупциянинг мавжуд эмаслиги, Қонунларга риоя қилиш, Тартибга солиш сифати индикаторлари ва Матбуот эркинлиги индекси шулар жумласидандир.

Сенаторлар томонидан муҳокама қилинган масалаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди. Бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиради, уларнинг одил судловга эришиш даражасини оширади. 

Мажлис якунида қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институти жорий этилиши мумкин