Дунёнинг қайсидир томонида шундай буюк даврлар бўлганки, ундаги катта-катта ўзгаришларни бошқа бир давр ва макондаги ютуқлар билан қиёслаш мумкин.

Қачондир, қаердадир шундай жаҳонгир яшаб ўтганки, унга ўхшаши неча юз йиллардан кейин бошқа бир қитъада элга достон бўлган. Тарихда бундай йирик воқеалар кўп эмас.

Соҳибқирон Амир Темур ва император Наполеон Бонапарт ҳақида гапирганда хаёлдан шу қиёслаш манзараси ўтади. Улар турли замон ва маконда яшаб ўтган, лекин дунёнинг энг машҳур саркардалари сифатида доимо ёнма-ён тилга олинади.

Кўплаб тарихий манбалар асосида ёзилган “Амир Темур ва Император Наполеон” деб номланган илмий асарни варақлаганда ўқувчини мана шу каби ҳислар чулғайди. 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори, тарих фанлари доктори Раҳмон Фармоновнинг бу китоби чоп этилганига саккиз йил бўлди. Асар бу давр мобайнида кўплаб ўқувчиларига эга бўлди. Китоб олимларнинг шу мавзудаги мунозара нуқтасига айланди десак муболаға бўлмайди. Китобга халқаро майдонда ҳам қизиқувчилар кўпайди.

[gallery-23452]

Буни ушбу асарнинг яқинда Туркияда турк тилига таржима қилиниб, чоп этилганида ҳам кўриш мумкин.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шу асар – “Emir Timur ve Imparator Napolyon” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Унда мамлакатимиз ва туркиялик олимлар, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

– Амир Темур ва Наполеон Бонапарт тўғрисида гап кетганда, кўпинча уларга ҳарбий шахслар сифатида қаралади, – дейди асар муаллифи Раҳмон Фармонов. – Тўғри, уларнинг ҳаёти жангу-жадалларга тўла. Лекин бу икки буюк шахс, энг аввало, бунёдкор инсонлар бўлган. Улар ҳукмронлик қилган даврда мамлакат буткул ўзгарган. Мисол учун Самарқанд ва Париж дунёнинг энг гўзал шаҳарларига айланди. Амир Темурнинг бунёдкорлик ишлари унинг қўл остида бўлган мамлакатларда ҳам амалга оширилган. Наполеон Бонапарт ўн беш йил подшолик қилган бўлса, шу давр ичида биргина Франция эмас, балки Ғарбий Европа қиёфаси ҳам бутунлай ўзгарди. Улар илм-фан, маданият, санъат, каби соҳаларнинг ҳомийлари бўлган. Ҳар иккаласи ҳар қандай муаммони, аввало, тинчлик йўли орқали ҳал қилишга интилган. Бугун бу асарнинг бошқа тилда ҳам чоп этилгани юқори баҳоланди. Бу эътирофни ўзимга яна бир масъулият деб биламан.

Тақдимот якунида муаллиф асар юзасидан талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wEL0245wI2U" title="“Amir Temur va Imperator Napoleon” asari turk tilida ham chop etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Икром АВВАЛБОЕВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Амир Темур ва Император Наполеон” асари Туркияда ҳам чоп этилди (+видео)