Маданият вазирлигида соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлардан хабардор этиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди. “Маданият ва санъат соҳасида ахборот технологияларини ривожлантириш ва бошқарувни рақамлаштириш орқали хизмат кўрсатиш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган “ERP madaniyat” ягона бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш бўйича 2024–2027 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури” ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

“ERP madaniyat” ахборот тизими доирасида жами 26 та, шундан бошқарув жараёнларини рақамлаштириш учун 10 та, таълим жараёнларини рақамлаштириш учун 5 та, ижодий фаолият билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш учун 6 та, рақамлаштириш орқали аҳолига қулай, ишончли ва сифатли маданий хизмат кўрсатиш учун 5 та ахборот тизимлари ишлаб чиқилиши белгиланган. 

Юқоридаги ахборот тизимларининг ишлаб чиқилиши натижасида 12 та янги электрон давлат хизматларининг жорий қилиниши режалаштирилган. 

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган қуйи ахборот тизимларидан фойдаланиш учун уларнинг модуль ва функцияларидан келиб чиқиб 5 та мобиль илова ишлаб чиқилади. 

“ERP madaniyat” ахборот тизимини ишлаб чиқиш натижасида вазирлик тизимидаги 1 минг 400 дан ортиқ тизим ташкилотлари фаолиятида бошқарув жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади. 34 минг нафардан ортиқ соҳа ходимлари ҳамда маданият ва санъат соҳасида фаолият олиб бораётган эркин ижодкорларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилади. Уларнинг миллий маданиятимизни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистон имижини халқаро майдонда янада ошириш борасида амалга ошираётган ижодий фаолияти бўйича миллий рейтинги юритилади. 

Мазкур тизимларни жорий этиш орқали маданият ва санъат соҳасига ажратилаётган давлат бюджети маблағларини 20 фоизгача миқдорда иқтисод қилиш режалаштирилмоқда. 

Маданият вазирлиги ва тизим ташкилотлари фаолиятини ваколатли органлар, шунингдек, вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими томонидан ўрганишлар хулосаларига кўра давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан йилига ўртача ҳисобда 19 миллиард сўмга яқин маблағ нотўғри сарфланишининг олдини олиш кутилмоқда.

“ERP madaniyat” ягона бошқарув тизимини 2025 йил май ойидан бошлаб, 2026 йил якунига қадар босқичма-босқич ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш мақсад қилинган. Жумладан, 2025 йил якунига қадар 9 та қуйи ахборот тизими, 2026 йил якунига қадар эса 17 та қуйи ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш режалаштирилган. 

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ERP madaniyat” ягона бошқарув тизими: 12 та янги электрон давлат хизматлари жорий қилинади