Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган ёшларни спортга кенг жалб қилиш, паралимпиада спорт турларини янада оммалаштириш, ҳаваскор пара спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор ёшлар ўртасида “Беш ташаббус паралимпиадаси” доирасида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Андижон вилояти спорт бошқармаси, вилоят паралимпиада федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Беш ташаббус паралимпиадаси” ўтказилди. Вилоят босқичи мусобақаларида барча спорт турлари бўйича туман, шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 416 нафар ёшлар ўзаро баҳс олиб борди. 

[gallery-23428]

Мусобақаларда 18 ва ундан катта ёшдаги имконияти чекланган ёшлар пара енгил атлетика (икки йўналишда), пара бадминтон, пара стол тенниси, пара армрестлинг, пара шахмат, пара шашка, умуман,  спортнинг 13 та тури бўйича  иштирок этиб, ўзларининг куч, иқтидор ва салоҳиятларини намоён этди.

– Юқори кўтаринкилик билан ўтган “Беш ташаббус паралимпиадаси” мусобақалари ногиронлиги бўлган ёшларни жамиятнинг фаол аъзосига айланишига, спорт билан шуғулланиш орқали ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам бермоқда, – дейди Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Ойбек Исоқов. – Қолаверса, паралимпиада спорт турларининг кенг оммалашиши ва ривожланиши миллий паралимпия жамоамиз учун захира спортчилар тайёрлашга ҳам хизмат қилади. 

Жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган ушбу мусобақанинг туман, шаҳар босқичларида барча йўналишлар бўйича 6 минг 99 нафар  жисмоний имконияти чекланган ёш иштирок этди.

Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, 26 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб, республика босқичида қатнашиш учун йўлланма олди. 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг вилоят босқичи якунланди