Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича ўтаётган “Sharjah Masters-2025” халқаро турнирининг ортда қолган 2-туридан кейин 3 нафар шахматчи 2 очко билан ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.

Уларни таъқиб этаётган 27 нафар иштирокчи 1,5 очко жамғарган бўлса, улар орасида терма жамоамиз аъзоси Ортиқ Ниғматов ҳам бор.

Кеча ўтказилган 2-тур баҳсида Ортиқ Ниғматов қора доналарда ҳиндистонлик Санкалп Гуптани мағлубиятга учратди ва 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 11-поғонани банд этиб турибди.

Мазкур турда ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов ҳам қора доналарда ҳаракатланиб, сербиялик Теодора Иньяцни доғда қолдирди.

Руминияда поёнига етган нуфузли турнирдан бир кун кейин бошланган “Sharjah Masters-2025” Нодирбек Абдусатторов учун бир оз омадсиз бошланди.

1-турда қора доналарда ҳиндистонлик Сетураман билан дурангга эришган Абдусатторов 2-турда оқ доналарда яна бир ҳиндистонлик шахматчи Адитя Миттал билан кураш ўтказди ва дурангга эришди.

Умидли шахматчимиз Муҳиддин Мадаминов 2-турда қора доналарда грециялик Николас Теодору билан куч синашди. Ҳамюртимизнинг 10-юриш ҳолатида кетма-кет ноаниқ ҳаракатлари якунда учрашув оқ доналарда баҳсда қатнашган грециялик шахматчининг устунлигига олиб келди.

Бугун, 19 май куни ўтказиладиган 3-тур доирасида “Sharjah Masters-2025”да ўзбеклар қарама-қаршилиги руй беради. Жаҳонгир Воҳидов-Нодирбек Абдусатторов кураши кўпчиликнинг эътибор марказида бўлиши табиий. Шунингдек, бугунги турда Ортиқ Ниғматов оқ доналарда АҚШ вакили Варужан Акобян қаршилигини енгишга интилса, Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда Абхиджит Гупта билан рўбарў келади.

Мукофот жамғармаси 73 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг сўнгги 9-тур ўйинлари 26 май куни бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Бугун Шаржада Воҳидов-Абдусатторов кураши бўлиб ўтади