Соҳа олимларининг қайд этишича, сейсмик фаол ҳудудлар узоқ вақтдан буён фанга маълум. Бироқ, зилзила вақтини аниқ башорат қилишнинг ҳозирча иложи йўқ. Фақатгина бунга тайёргарлик кўриш мумкин холос.

Бугун Тошкентда “Сейсмик ҳудудларда баланд биноларни лойиҳалаш” мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман бўлиб ўтди. 

Халқаро экспертлар сейсмик хавфсизликни кучайтириш чора-тадбирларига оид таклифлар тақдимоти билан танишди. 

Давлат лойиҳа институтлари мутахассислари иштирокида жойларда ўрганишлар ўтказилди. Ушбу ўрганиш натижалари ва ҳудудларнинг сейсмик ҳолати таҳлили асосида бу тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. 

Бугунги кунда хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда биноларни ўрганиш бўйича янги амалиёт йўлга қўйилади. Зилзила ва бошқа табиий офатларга бардошли уйларни қуриш бўйича тажриба алмашиш кенгайтирилади. Бинолар инструментал техник текширувдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилади. 

–Ўзбекистонда баланд қаватли биноларни лойиҳалаш ва қуриш соҳасида кескин бурилиш бўлмоқда, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти бошқарма бошлиғи Азизбек Нурмирзаев. – Ўзбекистон сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудда жойлашган. Мамлакатимизда баланд қаватли биноларни лойиҳалаш учун янги норматив ҳужжат ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда сейсмик ҳудудларда қурилиш борасида “шаҳарсозлик нормаси” мавжуд. Бугун мамлакатимизда баланд биноларни лойиҳалашга талаб ошяпти. Янги норматив ҳужжатга асосан биноларни сейсмик жиҳатдан 12 қаватгача қуришга рухсат берилади. 12 қаватдан юқори бўлган биноларни махсус техник шарт асосида ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Ушбу ўрганишлар ва хорижий тажриба асосида сейсмик хавф, таъсирни ва хатарни баҳолаш юзасидан меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади. Ушбу норматив ҳужжат халқаро экспертлар ва маҳаллий қурувчи, лойиҳачи, пудрат ташкилотларини жалб қилган холда муҳокама қилинди. Норматив ҳужжат бир овоздан маъқулланди.

Анжуманда сейсмик ҳудудларда баланд биноларни лойиҳалашда гибрид сейсмик изоляция тизимларининг роли, ультра-мустаҳкам бетонлардан фойдаланиш, биноларнинг динамик барқарорлигини таъминлаш бўйича инновацион ёндашувлар, реал ҳаётдаги муаммолар ва уларнинг амалий ечимлари кўриб чиқилди. Шунингдек, хорижий тажрибани маҳаллий шароитга мослаштириш, зилзилабардошликни баҳолаш методикаларини такомиллаштириш ва замонавий қурилиш материалларининг афзалликлари юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Тадбир соҳа мутахассислари учун илмий ва амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлиб, қурилиш сифати ва хавфсизлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1e8dbMEZvxA" title="Zilzila va boshqa tabiiy ofatlarga bardoshli uylarni qurish bo‘yicha tajriba almashildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зилзила ва бошқа табиий офатларга бардошли уйларни қуриш бўйича тажриба алмашилди (+видео)