Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар самарасида туманнинг Майинтепа маҳалласида аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида бир қатор қулайликлар яратилди. Янги маҳалла маркази биноси, оилавий поликлиника филиали, сув иншооти фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармонида 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.  

Шундан келиб чиқиб, адлия вазирлиги ҳам ҳудудларда зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, вазирлик бириктирилган Қўшработ туманидаги Хонназар, Майинтепа, Навкат, Дўстлик ва Қийқим  маҳаллаларида жорий йилнинг февраль ойида вазир Акбар Тошқулов аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммолари, таклифларини эшитган эди. Аҳоли мурожаатлари асосида ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган эди.  

Ўтган давр мобайнида ушбу вазифалар ижроси таъминланиб, аҳолини камбағалликдан чиқариш, ҳудудда қулай турмуш шароити яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.  

Жумладан, туманнинг 3400 нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган чекка ҳудудларидан бири Майинтепа маҳалласида янги маҳалла маркази қурилди. 1 миллиард сўмдан ортиқ ҳомийлик ёрдами асосида қурилган бинода маҳалла еттилиги учун қулай шароит яратилди.  

Шунингдек, маҳалла маркази ёнидаги қишлоқ врачлик пунктининг эски, фойдаланилмаётган биноси қайта реконструкция қилиниб, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 43-оилавий поликлиниканинг Майинтепа филиали ташкил этилди.  

Филиал 50 қатновга мўлжалланган бўлиб, зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Эндиликда бу ерда аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилди.

Маҳаллада янги артезиан сув қудуғи ишга туширилиши билан 27 оиланинг сув таъминоти яхшиланди ва бу оилалар энди деҳқончилик билан шуғулланиб, даромад қилиши мумкин. Кунига 156 м³ сув чиқариш имкониятига эга иншоот ёрдамида 18 гектар ер суғорилади.

Янги иншоотларнинг фойдаланишга топширилишида Адлия вазири А.Тошқулов иштирок этди ва аҳоли билан учрашиб, уларни ўйлантираётган бошқа муаммоларни эшитди. Ҳудудда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида навбатдаги юмушлар белгилаб олинди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Камбағалликдан фаровонлик сари”: Майинтепада ўзгаришлар бор