Бугун, 19 май куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 10-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади. Унда ОКМК ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. Мазкур баҳс соат 20:00 да ОКМК стадионида бошланади.

Куни кеча ушбу тур доирасида учта ўйин бўлиб ўтди. Унда “Қизилқум” ўз майдонида “Пахтакор” клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Пойтахт жамоасига ғалаба келтирган голларга Игорь Сергеев, Муҳаммадали Ўринбоев ва Достонбек Ҳамдамов муаллифлик қилди.  

Шунингдек, Тошкентда ўтказилган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" баҳсида 2:3 ҳисоби қайд этилган бўлса, “Хоразм” ўз майдонида “Машъал”га қарши ўйин ўтказиб, йирик - 3:0 ҳисобида зафар қучди.  

Мазкур учрашувлардан сўнг, “Пахтакор”нинг очколари 15 тага етган бўлса, “Қизилқум” 11 очко билан қолди. “Навбаҳор” сафардаги муваффақият самарасида 17 очко жамғариб, ҳисобида 16 очко бўлган “Бунёдкор”ни ортда қолдирди. “Хоразм” эса ушбу муваффақиятдан сўнг 11 очко тўплаган ҳолда “Машъал” жамоасига етиб олди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига пешқадами бугун ўз уйида ўйнайди