Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да синхрон сузиш бўйича “Сув париси” халқаро туринир ва I Марказий Осиё очиқ чемпионати ўз якунига етди.

Президентимизнинг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025 йил 13 февраль куни ўтказилган олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан мамлакатимиз спорт вазирлиги ва сув спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада синхрон сузувчилар U12, U15 ва катталар ёш тоифаларида ўзаро рақобатлашди.  

Унда Ўзбекистон, Россия, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси ва Қозоғистон каби давлатлардан келган 200 нафарга яқин спортчи 186 та медаль жамланмаси учун баҳс олиб борди.

[gallery-23422]

Маълмуот ўрнида 19-23 май кунлари сузиш бўйича I Марказий Осиё чемпионти бўлиб  ўтади. Унда "A", "B" ва "C" ёш тоифаларидаги спортчилар иштирок этади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари вакиллари турли йўналишларда 168 та медаль учун кураш олиб боришади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича нуфузли мусобақа ўз якунига етди