Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида “UFC Fight Night 256” турнири бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Нурсултон Рўзибоев ушбу мусобақада америкалик Дастин Столцфус билан рақобатлашди. Тўлиқ 3 раунд давом этган мазкур жангда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Нурсултоннинг қўли баланд келди. Шу тариқа Н.Рўзибоев “UFC” даги тўртинчи ғалабасини қайд этди.

Турнирнинг марказий жанги бразилиялик Гильерт Бёрнс ва эквадорлик Майкл Моралес ўртасида кечди. Беллашувда М.Моралес 1-раундда Г.Бёрнсни нокаутга учратди. Бу ғалабадан сўнг Майклнинг ғалабалари 18 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА