Шу кунларда пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича ўтказилаётган III “Алпомиш ва Барчиной” халқаро мусобақасида 8 та давлатнинг маҳоратли мерганлари ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Грузия, Туркия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон Россия ҳамда мамлакатимизнинг 100 нафардан ортиқ камончилари турли йўналишларда совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда.

Кеча мазкур нуфузли турнир доирасида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, мамлакат Камондан отиш федерацияси раиси – Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Бутунжаҳон Камондан отиш федерацияси бош котиби Том Дилен ва Корея камондан отиш ассоциацияси вице-президенти Ёунгсоол Жанг иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот жараёнида камондан отиш спорт тури бўйича халқаро мусобақалар мундарижаси, терма жамоалар иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, илғор тажрибага эга мутахассис-тренерлар иштирокида семинарлар уюштириш, жисмоний ва психологик тайёргарликнинг замонавий усулларидан фойдаланиш тамойиллари, спорт жиҳозлари ва майдонларнинг сифати каби масалалар муҳокама қилинди.

2028 йили АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларида камондан отиш спорт тури учун ажратилаётган йўлланмалар тақсимоти, саралаш мусобақаларининг тартиби таҳлил этилди.

Халқаро мусобақада иштирок этаётган чет давлатларнинг спорт мутасаддилари Тошкентдаги “Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати” музейи билан танишди. Ўзбекистон спортининг ёрқин саҳифаларини ўзида жамлаган музей экспонатлари хорижлик спорт мутахассисларида катта таассурот қолдирди.

“Алпомиш ва Барчиной” мусобақалари 19 майга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерганлар Тошкентда “Алпомиш ва Барчиной” халқаро мусобақасида ғолиблик учун курашмоқда