Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тури доирасида бугун, 17 май куни “Қўқон-1912” – “Насаф”, “Шўртан” – “Андижон”, “Бухоро” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашувлар ўтказилади.

Ушбу учрашувлар орасида “Шўртан” – “Андижон” баҳси шиддатли ўтиши шубҳасиз. Сабаби “Андижон” жамоаси 9 очко билан 12-ўринда бораётган бўса, “Шўртан” бор-йўғи икки очко тўплаб, Суперлига жадвалининг сўнгги ўрнида қолмоқда. Шу боис ҳам иккала клуб учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

Шу ўринда мазкур учрашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикаси ҳақида маълумот беришни лозим топдик. Бу клублар шу кунга қадар 18 марта тўқнаш келган ва уларда иккала жамоа бир хил - 7 тадан ғалабага эришган бўлса, 4 та учрашув дуранг билан якунланган.

Жамоалар Суперлигада (Олий лига) сўнгги бор 2016 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Ўшанда иккала ўйинда ҳам “Шўртан”нинг қўли баланд келган. Шу пайтгача “Шўртан” майдонидаги учрашувларда 3 дуранг қайд этилган ва 2008 йилда 1 марта “Андижон” зафар қучган.  

Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” – “Андижон” ўйини Ғузордаги “Марказий” стадионида соат 20:30 да бошланади.

Дарвоқе, куни кеча старт олган Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган илк учрашувда “Сурхон” 2:1 ҳисобида “Сўғдиёна”ни таслим қилди. Натижада Термиз шаҳри жамоасининг очколари 13 тага етди. Жиззахликлар эса 8 очко билан қолди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: “Андижон” Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади