Шу кунларда мамлакатимиздаги ўнлаб олий таълим муассасаларида спорт турлари бўйича "Талабалар лигаси" мусобақаларининг республика финал баҳслари қизғин давом этмоқда.

Куни кеча Термизда "Талабалар лигаси" спорт мусобақасининг гандбол бўйича республика босқичи баҳслари ўз якунига етди.

50 нафарга яқин мураббий, 500 нафардан ортиқ талабаларни жамлаган "Талабалар лигаси" ўйинлари дўстлик, шижоат, спорт байрами кўринишини олди. Мусобақалар талаба-ёшлар учун маҳорат майдони, мураббийлар учун эса тажриба алмашиш имконини тақдим этди.

Бир ҳафта давомида ўтган мусобақалар сарҳисобига кўра, талаба йигитлар ўртасидаги ўйинларда Термиз давлат университети жамоаси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Фарғона давлат университети жамоалари кейинги поғоналарни эгаллади.

Талаба  қизлар жамоалари ўртасидаги баҳсларда Урганч давлат педагогика институти жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2 ва 3-ўринларга Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Термиз давлат педагогика институти жамоалари сазовор бўлди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол: Термизда “Талабалар лигаси”нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди