Польшанинг Варшава шаҳрида World Boxing ташкилоти кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқди.

-55 кг. вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалилов финалда Билгуунсаихан Харху (Мўғулистон) устидан зафар қучиб олтин медални қўлга киритган бўлса, вазни -65 кг. бўлган Асадхўжа Мўйдинхўжаев болгариялик Викторио Илиевни енгиб, чемпионга айланди. Шунингдек, Жавоҳир Умматалиев (-80 кг), Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг), Акмалжон Исроилов (-85 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (+92 кг) каби иқтидорли боксчиларимиз терма жамоамиз ҳисобига олтин медални келтирди.

Финалга қадар ўтган беллашувларда муваффақиятли иштирок этган Хуморабону Мамажонова -57 кг. вазн тоифасида кумуш медаль билан тақдирланди. Ўз вазн тоифаларида Самандар Олимов ва Ғофур Тоҳиров бронза медалларига сазовор бўлди.  

Маълумот ўрнида: жорий йилнинг 31 мартидан 5 апрелига қадар Бразилияда ўтказилган World Boxing ташкилоти кубогининг биринчи босқичида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та биронза медалига эга чиққан эди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз жаҳон кубогида 9 та медаль жамғарди