Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг саккизинчи йиғилиши доирасида бизнес-форум ҳам ташкил этилди.

Тадбир икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасида муҳим босқич бўлди.

Бизнес-форум ва давра суҳбатлари доирасида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари вакилларининг 200 га яқин иштирокчилари қатнашди.

Делегацияларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилик қилди.

Учрашувда асосан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг янги ўсиш нуқталарини белгилаш ҳамда аввалги келишувларни амалиётга жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, сўнгги беш йил давомида Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони тўрт бараварга ошиб, 1942 тага етди. Фақатгина 2025 йил бошидан бошлаб 120 та янги турк компанияси рўйхатга олинди.

– Ўзбекистонда бизнес муҳити жадал суратларда ривожланаётганига гувоҳ бўляпмиз, – деди Жавдат Йилмаз. – Ўзбекистон етакчиси мамлакат учун жуда катта ишлар қилаётган лидер. Юртингизда эркин бозорга чиқиш, ташқи дунё учун очилиш, тизимли ислоҳот, ташкилий тузилмаларни ривожлантириш йўлида беқиёс саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Йиғилиш давомида соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, банк-молия, транспорт, туризм, таълим, фан ва рақамлаштириш каби йўналишлар бўйича кенг қамровли музокаралар олиб борилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини қисқа муддатда 5 миллиард долларга, ўрта муддатда эса 10 миллиард долларга етказиш бўйича келишувга эришилди. Шу мақсадга эришиш учун имтиёзли савдо битимлар рўйхатини кенгайтириш ва икки томонлама техник стандартларни соддалаштириш бўйича аниқ чоралар кўриш бўйича келишувга эришилди.

Йиғилиш доирасида ўтган тадбирлар хусусида батафсил видео лавҳа эълон қилинади.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кейинги беш йилда турк капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони тўрт баравар ошди