Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да ўтаётган синхрон сузиш бўйича “Сув париси” халқаро турнири ва I Марказий Осиё очиқ чемпионатининг иккинчи кунида ҳам спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, сузиш спортининг жозибали элементларини бажариб келганларда катта таассурот қолдиришди. Уларнинг ҳар бир чиқишлари халқаро даражадаги ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Мусобақанинг илк кунида мажбурий дастур йўналишининг  U12 ёш тоифасида Анастасия  Гайдина (Россия), Дарья Березнева (БАА) ва Алиса Марковина (Ўзбекистон) шоҳсупага кўтарилишган бўлса, U15 ёшдагилар орасида Принцесса-Анастасия Михайлова (Россия), Дарья Кочнева (Ўзбекистон) ҳамда Велика Стоинкова (Болгария) кучли учликдан жой олишди. 

- Мусобақанинг биринчи кунида қозоғистонлик спортчилар яхши натижаларни қўлга киритишди, - дейди Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Айнур Кирей.  - Олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлдик. Яратилган шароитлардан мамнунмиз. Барчаси юқори даражада ташкил қилинган. Бугун ҳам медаллар учун кураш олиб боряпмиз. Ушбу спорт тури мураккаблиги, гўзаллиги, жозибаси билан ажралиб туради. Чунки, унинг таркибида хореография, сузиш ва жисмоний тайёргарлик, акробатика, гимнастика элементлари мавжуд. Лекин энг кам жароҳат оладиган, инсон танасига жуда фойдали спорт турларига ҳам киради. Айниқса сув инсонга ижобий таъсир қилади. Бу худди фигурали учишга ўхшайди, фақат сувдаги.  

Спортчиларнинг ҳар бир чиқишлари, бажарилган машқларининг мураккаблиги, аниқлиги, ўзини эркин тутиши каби жиҳатларга қараб баҳолаб борилади. Ўзбекистон жамоаси ҳам мусобақаларда юксак маҳорат намойиш этишди ва мен I  Марказий Осиё синхрон сузиш мусобақалари айнан юртингизда ўтаётгани билан табриклайман. Бу ерга барча мамлакатлар энг сара спортчиларини юборишган. Уларнинг барчасида жисмоний тайёргарлик юқори даражада, фақат бу мусобақада руҳий тайёргарлиги кучли жамоалар ғолиб бўлади.  

Техникавий соло йўналишида Валерия Плеханова (Россия) биринчи, Сабина Маҳмудова (Ўзбекистон) иккинчи, Анастасия Головкова (Беларусь) учинчи поғонадан жой олди.

Комбо U15 баҳсларида Россия терма жамоаси ғолиб бўлган бўлса, Ўзбекистон ва  Беларусь термалари 2-3 ўринда қайд этилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9EpK_bV4U7E" title="“Suv parisi” xalqaroturniri g‘oliblari aniqlanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

16 май куни U12, U15 ва катта ёшлилар ўртасида эркин соло, техник дуэт, техник микс, эркин гуруҳ йўналишлари бўйича кескин кураш давом этмоқда. Ғолибликни қўлга киритган спортчилар бугуннинг ўзида тақдирланишади.

Бу борада Ўзбекистон жамоасининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.  

Тадбирнинг юксак даражада ташкил этилиши туфайли барчанинг кайфияти аъло даражада. Зеро, бундай мусобақаларда ғолиблик спортчиларга халқаро ареналарга кенг йўл очиб беради.   

Санжар Тошпўлатов, Жавоҳир Тошхўжаев, Нишонбой Абдувойитов,

Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сув париси” халқаро турнири ғолиблари аниқланмоқда (+видео)