Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Марказий банкнинг 2024 йилдаги фаолиятида асосий эътибор иқтисодиётда инфляцияга ялпи талаб томонидан бўлган босимларни юмшатиш ҳамда ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг белгиланган таргет кўрсаткичига етишини таъминлашга қаратилган. Банк тизимининг молиявий барқарорлик кўрсаткичларини мақбуллаштириш, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг салбий таъсирларини юмшатиш ва банклар бардошлилигини ошириш, шунингдек, банк хизматлари ва ҳисоб-китоб операцияларига кибертаҳдидлар ва фирибгарликларнинг олдини олиш эътибор марказида бўлди. 

Ҳисобот даврида умумий инфляция бироз пасаювчи динамикага ўтиб, йил якунида йиллик 9,8 фоизни ташкил этган ва бунда энергия ресурслари нархлари оширилишининг бирламчи таъсирисиз инфляция даражаси 6,3 фоиз доирасида шаклланган.

Ўтган йилда пул бозорида ўртача йиллик фоиз ставкаси 14,5 фоизни ташкил этган бўлса, умумий ликвидликнинг ортиши ҳисобига декабрь ойи ҳолатига кўра, 13,9 фоизгача пасайган.

2024 йилда Марказий банк томонидан пул-кредит чоралари трансмиссион каналини яхшилаш, банк тизими ликвидлигини самарали бошқариш ва пул бозорида фоиз ставкалари тўғри шаклланишини таъминлаш учун пул-кредит сиёсатининг операцион механизми такомиллаштириб борилган.

Мажлисда мазкур ҳисобот сенаторлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, Марказий банкнинг 2024 йилги фаолиятида базавий инфляция даражасини пасайтириш чораларини кўриш, нархлар барқарорлигини таъминлаш, тўлов тизимлари барқарор ишлаши ва хизматлар кўламини кенгайтириб бориш ҳамда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ечилишининг олдини олишга қаратилган киберхавфсизлик чораларини кучайтириш борасидаги ишларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

***

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан бу борада амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Сил касаллигининг олдини олиш ҳолати, муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан билдирилган таклифлар кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳ аъзолари хорижий давлатлар тажрибасини ҳам ўрганиб чиқиб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирди.

Жумладан, сил касаллигининг эрта ташхиси, профилактикаси, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, тиббиёт муассасалари ва нодавлат сектор ўртасидаги ҳамкорликни самарали ташкил этиш каби йўналишларда амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги таъкидланди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг қонунчиликни такомиллаштиришга доир аниқ вазифалари белгиланди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда Марказий банкнинг ҳисоботи ҳамда сил касаллигининг олдини олиш масаласи кўриб чиқилди