Ватанимиз тарихидаги 16 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1182 йил (бундан 843 йил олдин) – котиб Чалабийнинг маълумот беришича, Фақих Қозихон тахаллуси билан машхур бўлган Абулмаҳосин Фахруддин Қозихон ўзининг “Фатовойи Қозихон” асарини ёзишни бошлади. Факиҳни машхур қилган ушбу асар манбаларда “ал-Фатово ал-хонийя ёки “ал-Хонийя” номлари билан хам келтирилади. “Фатовойи Қозихон” – ханафий мазхабида ёзилган, мўътабар ва кенг таркалган фатво китобларидан бири бўлиб, у усмонийлар ҳукмдори Султон Сулаймон Қонуний (1494–1566) даврида бош шариат манбаси бўлиб хизмат қилган.

Мазкур асар ўша вақтда Қорахонийларнинг марказий шахарларидан бири ҳисобланган Бухорода таълиф этилган. Фахруддин Ўзгандий ушбу асари оркали Ирок ва Мовароуннахр фақихлари чиқарган фатволарни қиёсий ўрганган. Асар мавзуларни ёритиш услуби жихатидан олдинги фиқхий асарларга қараганда равон ёзилган. Китобда ўрта аср Мовароуннаҳр марказий шаҳарларига доир муҳим тарихий воқеалардан лавҳалар ҳам акс этган. Уни Румлик Муҳаммад Сафий тартибга солган. Қозихоннинг Фатовосини Ахи Чалабий Туқотий лақаби билан шуҳрат топган Мавло Юсуф бир жилд қилиб қисқартириб Султон Боязидга топширган.

1457 йил (бундан 568 йил олдин) – темурийзода Абулқосим Мирзонинг ўғли Шоҳ Маҳмуд Мирзо Ҳирот доруссалтанасига кириб, тахтга ўтирди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Абулқосим Бобур Мирзо вафот этгач, унинг аркони давлати ва яқин кишилари 12 ёшли Шоҳ Маҳмуд Мирзони Машҳадда шоҳ деб эълон қиладилар. Шундан ўн кун ўтгач, Шоҳ Маҳмуд Мирзо пойтахт Ҳирот томон йўлга чиқади. Йўл асносида Марвга жўнатилган элчи Шайхзода келиб, Марв ҳокими Санжар Мирзо Шоҳ Маҳмуд Мирзога бўйсунишдан бош тортаётганини маълум қилади. Шунингдек, Ҳиротдан Ихтиёриддин қалъасида маҳбусликда ётган Султон Иброҳим Мирзонинг қалъадан қочганлиги ҳақидаги хабар келади. Бу вақтда Султон Иброҳим Мирзо ўз қўшини билан Мурғоб сувидан кечиб, Ҳиротга келаётган эди. Шоҳ Маҳмуд Мирзо ўз қўшини билан Ҳиротни ташлаб Машҳадга жўнаб кетади. Аммо йўлда Султон Иброҳим қўшинига дуч келиб, қаттиқ жанг бўлади. Жангда Шоҳ Маҳмуд Мирзо мағлубиятга учраб, Машҳадга қочади.

1550 йил (бундан 475 йил олдин) – Бухоро хони Абдулазизхон вафот этди. Лекин унинг ўрнига хон қилиб кўтарилган Муҳаммадиёр султон (Шайбонийхоннинг набираси, Суюнч сул­тоннинг ўғли) ҳокимиятни қўлда тутиб қололмади. Ўша йилиёқ Абдулазизхоннинг таъзияси учун келган Пирмуҳаммадхон кутилмаганда Бухоро тах­тини эгаллади. Лекин унинг ҳукмронлиги ҳам узоққа бор­мади. Орадан бир йилча ўтгач, 1551 йили Тошкент ҳокими Бароқхон ва Самарқанд ҳокими Абдулатифхон иттифоқлашиб, Бухоро тахтини эгаллаш учун қўшин тортдилар.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – сиёсий, иқтисодий, адабий ва ижтимоий “Шўрои ислом” газетасининг биринчи сони нашрдан чиқди. Унинг муҳаррири – Қозонда чиқадиган “Юлдуз” газетасининг собиқ ижодий ходими Абдулборий Баттол эди. Газета масъул котиблигига Исмоил Обидий, ижодий ходимликка сайёҳ журналист Нуширавон Ёвушев қабул қилинган. Газетанинг шиори: “Яшасин мухториятли халқ жумҳурияти!” бўлган. Газетанинг асосий мақсади аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишдан иборат эди. Газетада сиёсий-ижтимоий мақолалар, Тошкент хабарлари, шунингдек, “Шўрои ислом” ташкилоти қабул қилган қарордар босилган. “Шўрои ислом” газетаси 1917 йил июнда моддий муаммолар туфайли ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. 

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизилқум фосфорит конларини комплекс ўзлаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2006 йил (бундан 19 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбeкистон Рeспубликасида қизилмия илдизини ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Угом-Чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Усмонлилар саройида бош шариат манбаси сифатида хизмат қилган “Фатовойи Қозихон” асарининг муаллифини биласизми?