Жорий йил қишлоқ хўжалиги мавсумида Жиззах вилоятининг 88 минг 100 гектар сувли майдонларида етиштирилаётган бошоқли дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш учун 300 дан ортиқ юқори унумли комбайннинг қатнашиши режалаштирилган.

Бошоқли дон маҳсулотлари ўрим-йиғимининг юқори суръатларда ўтиши соҳа мутахассисларининг бугунги саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Буни тўлиқ англаган ғаллачилик фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари мутасаддилари мўл ҳосил етиштириш йўлида астойдил меҳнат қилмоқда. Ғалла ўрим-йиғими ишларида қатнашадиган комбайнларни мавсумга ҳозирлаш ишлари вилоятда тизимли асосда, изчиллик билан олиб борилаётир.

Вилоятнинг Пахтакор туманида ҳам жорий йилда ғалла ўрим-йиғими мавсумига  тайёргарлик ишлари қизғин  олиб борилмоқда. Тумандаги меҳнатсевар, тажрибали деҳқонлар ҳосилдорликни ошириш, экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш мақсадида астойдил тер тўкмоқдалар.

Жорий мавсум туман ғаллакорлари томонидан 11 минг 700 гектар суғориладиган майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, белгиланган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинмоқда. Мутасаддилар ва мутахассислар томонидан олиб борилган илмий ёндашув, агротехник талабларга тўлиқ амал қилиш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникасидан самарали фойдаланиш орқали 35 минг 880 тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олиниши кўзда тутилган.

– Жорий мавсум бўйича туманимизда 36 та юқори унумли ғалла ўриш комбайни қатнашишини режалаштирганмиз, – дейди “Ўзагроинспекция” нинг Пахтакор тумани бўлими бошлиғи Ҳайитбой Турсунбоев. – Улар “Кейс”, “Класс”, “Вектор” ва бошқа русумдаги комбайнлардан иборат.  

Ғалла йиғим-терим мавсумини тўлиқ ва узлуксиз ташкил этиш мақсадида “Ўзагроинспекция”нинг Пахтакор тумани бўлими ходимлари томонидан шу бугунги кунгача  комбайнларнинг барчаси тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди ва уларга махсус сертификатлар тақдим этилди. Яна 11 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнини лизинг асосида олиб келиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар бир техника мавсум мобайнида хавфсиз ҳамда самарали ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

[gallery-23375]

Туманда комбайнларни тайёрлаш ва таъмирлаш ишларига 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Бу маблағ ҳисобига эскирган қисмлар янгиланиб, муҳандислик ва электр тизимлари текширилди,  комбайнлар янги эҳтиёт қисмлар билан таъминланди. Шу билан бирга, мавсумда техник муаммолар юзага келмаслиги учун ҳар бир комбайн  амалий синовдан ўтказилди.

Мавсумни қисқа муддатда, самарали ва беталофат ўтказиш мақсадида туманда 22 та махсус уюшма отряди ташкил этилди. Булар орасида ҳайдовчилар, техник хизмат кўрсатувчилар, логистика мутахассислари ва бошқа ёрдамчи хизмат ходимлари мавжуд. Улар тумандаги “Механизаторлар уйи” қошида ташкил этилган кўчма техник хизмат гуруҳлари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Ушбу гуруҳлар ғалла ўриш жараёнида комбайнлардан унумли фойдаланиш, тезкор таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш вазифаларини бажаради.

Ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш ҳам мавсумнинг муҳим йўналишларидан бири саналиб, зарур захира яратилди ва ускуналар узлуксиз равишда ёқилғи ва мой билан таъминланадиган механизмга ўтказилди. Бу эса ғалла ўрим жараёнида бирорта комбайн фаолияти тўхтаб қолмаслигини кафолатлайди.

Айни пайтда Пахтакор туманидаги ягона дон қабул қилиш шохобчаси ҳам тўлиқ мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди. Ушбу қабул пунктининг сақлаш сиғими 40 минг тоннадан ортиқ бўлиб, йиғилган ҳосилни тўғри сақлаш ва қайта ишлаш учун барча шарт-шароитга эга. Дон қабул қилиш, саралаш ва юклаш-тушириш ишлари механизациялаштирилган бўлиб, мазкур пункт ҳар куни минглаб тонна ҳосилни қабул қилиш имкониятига эга.

Мухтасар қилиб айтганда, Пахтакор туманида жорий йилги ғалла ўрими мавсумига тайёргарлик юқори савияда ташкил этилган бўлиб, барча соҳаларда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мавсумда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш учун эса барча чора-тадбирлар белгиланган.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комбайнлар ғалла ўрим-йиғимига шайми?