Шаффофлик ва халқаро стандартлар

“Ўзмиллийбанк” АЖ “Deloitte & Touche” халқаро  аудиторлик компанияси томонидан 2024 йил якунлари бўйича ўтказилган навбатдаги  мустақил аудитни  муваффақиятли якунлади. Аудит юқори даражадаги шаффофлик ва молиявий  ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқликни  кўрсатди. Бу яна бир бор банкнинг  очиқлик  ҳамда мижозлар, ҳамкорлар ва инвесторлар томонидан ишончни мустаҳкамлаш тамойилларига бўлган содиқлигини кўрсатди. 

Молиявий кўрсаткичларнинг барқарор ўсиши 

2024 йил “Ўзмиллийбанк” АЖ учун янги марралар йили бўлди. Сабаби, биз лойиҳаларни молиялаштирибгина қолмай, балки имкониятлар яратамиз,  ҳудудларни ривожлантириб, Ўзбекистон келажагини қурамиз. 

2024 йил “Ўзмиллийбанк” учун  барқарор ўсиш даври бўлди, активлар ўтган йилга нисбатан 8.1 фоизга, банкнинг кредит портфели 8 фоизга, капитали эса 8.4 фоизга ўсди. 

2025 йилга келиб, банк даромад бўйича етакчи бўлиши билан бирга (467,9 млрд сўм), рақамли технологиялар, жумладан аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланишини соддалаштириш мақсадида янги мобил иловаларни ҳам фаол жорий қилмоқда. 

Активлар ва кредитлар

“S&P, Moody’s ва Fitch Ratings” каби халқаро рейтинг агентликлари “Ўзмиллийбанк”нинг барқарор рейтингда эканини яна бир бор тасдиқлади. Бу банкнинг бир неча йиллар давомида изчил молиявий барқарорлиги ва ишончлилиги ҳамда глобал инвестициявий ҳамжамиятнинг  юқори ишончидан  далолатдир. 

2024 йилда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги  “Ўзмиллийбанк”нинг барқарорлик рейтингини  «b» дан  «b+» даражасига  кўтарди. «Fitch» агентлиги таҳлилий ҳисоботига кўра, бу банкнинг  бизнес жараёнларни кучайтиришга ва фаолият йўналишларини диверсификация қилишга қаратилган муваффақиятли фаолияти самараси бўлди.  

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига инвестициялар

 2024 йилда банк умумий қиймати 1,5 млрд доллардан ортиқ бўлган  286  та муҳим  лойиҳани, 2025 йилнинг биринчи чорагида эса 420 млн долларлик яна 49 та лойиҳани молиялаштирди. 

Тоғ-кон металлургия саноати, қуёш электр станциялари, Тошкент ва Андижон аэропортларини модернизация қилиш, телекоммуникациялар, фармацевтика ва тўқимачилик соҳалари  устувор  йўналишлардан бўлди. Тошкент халқаро тиббиёт маркази, “Белдерсой”  дам олиш зонаси қурилиши доирасида амалга  оширилган  «BELDERSOY RESORT» МЧЖ лойиҳаси  каби  лойиҳаларни амалга оширишга киришилди. Лойиҳа  ташаббускори томонидан «Белдерсой оромгоҳи» дам олиш масканида майдони 351 600 м2 бўлган 110 ўрин/кишига мўлжалланган  замонавий  меҳмонхона мажмуаси,  45 та вилла, ресторан,  болалар ўйингоҳи, вертолёт майдончасини барпо қилиш  режалаштирилган. 

Ғовуқ кўл  ҳудудидаги 3,2 гектар майдонда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида «Шарқ бозори» сайёҳлик мажмуаси  барпо этилди. Лойиҳа қиймати  215 млрд сўм бўлиб,  «Gold Step Invest» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Унинг  ҳудудида сайёҳларнинг яшаши ва ҳордиқ чиқариши учун шароитлар яратилган. 

«The Charvak Dorvaza» — табиат қўйнида дам олишга  қаратилган  лойиҳа бўлиб, у  Тошкентдаги Чорвоқ  кўли ёнида турар-жойлар, меҳмонхоналар, кўнгилочар боғ ва кенг манзарали боғни  ўз ичига олади. Лойиҳа шаҳар ҳаёти ва ажойиб табиат манзарасининг уйғунлигини  тақдим этади.  Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг  сайёҳлик жозибадорлиги,  туризм бозори рақобатбардошлигини оширишга ва янги иш ўринларини яратишга  қаратилган. 

«NEXT SOLAR ENERGY GROUP» МЧЖ ХК нинг  Наманган вилояти Поп  туманида 500 МВт қувватли  қуёш фото-электр станциясини қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 100 млн долларга тенг.  Лойиҳанинг биринчи босқичида 150 МВт қувватга эга қисми фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга,  лойиҳанинг иккинчи  босқичини ишга тушириш билан боғлиқ  қурилиш ишлари давом этмоқда. 

Президентимизнинг 2023  йил 16 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори ижроси доирасида  “Ўзмиллийбанк” кўмагида Хитой давлат тараққиёт банки маблағлари ҳисобига Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари учун 1575 та замонавий электробус ва автобуслар етказиб берилди. Мазкур лойиҳа фуқаролар учун транспорт хизматлари  сифатини ошириш,  хизмат кўрсатиш  соҳасини ривожлантириш ва  янги  иш ўринлари яратишга қаратилган  кенг кўламли чора-тадбирларнинг муҳим қисмидир. 

Йил охиригача  республикамизнинг бошқа ҳудудлари учун яна 467 та электробус ва автобусларни харид қилиш кўзда тутилган. 

Дастур транспортдан фойдаланиш даражасини ошириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилишга  қаратилган. 

«Uzbekistan Airports»  АЖ нинг Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортини  реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати  30 млн. еврога тенг  лойиҳаси амалга оширилди. 

«Unitel» МЧЖ нинг 391,3 млрд. сўмлик лойиҳаси  тақдим этилаётган телекоммуникация  хизматлари қуввати ва сифатини  оширишга қаратилган. Лойиҳа   корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда республикамиз телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик  қобилиятини модернизация қилишни давом эттириш  доирасида амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида қурилманинг ўтказувчанлик қобилияти ошди, бу эса, ўз навбатида, алоқа ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш имконини берди. Компания абонентлари сони республикамиз бўйича 8 миллион кишига кўпайди. Бу тақдим этилаётган хизматлар қамрови ва самарадорлиги ошганидан далолатдир. Бу ютуқ бозорда компаниянинг ўрнини мустаҳкамлашга ҳамда келгусида бизнесни  янада кенгайтириш учун  қўшимча имкониятлар яратишга ҳам хизмат  қилмоқда. 

Дорихоналар тармоғини  ривожлантириш ва маҳсулотлар турини кенгайтиришга  қаратилган умумий  қиймати 55 млн. АҚШ  долларига тенг «GRAND PHARM TRADE» МЧЖ лойиҳасининг мақсади  хорижий  компаниялардан дори воситаларини харид қилиш орқали айланма  маблағларни  тўлдиришдир. Корхона  кенг турдаги  дори воситаларининг улгуржи савдосига ихтисослашган. Жалб қилинган  кредит маблағлари барқарор операцион фаолиятни таъминлаш, шу жумладан маҳсулотни харид қилиш, етказиб берувчи  олдидаги мажбуриятларни бажариш ва  товар айланмасини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади. Хусусан, ўтган йили компания дори воситаларини сақлаш  учун мўлжалланган  янги логистика марказини  очиш бўйича лойиҳани  муваффақиятли амалга оширди. Ушбу саъй-ҳаракатлар  маҳсулотларни сақлаш ва  логистика  жараёнларини ташкиллаштириш ишини сезиларли даражада яхшилаб,  иш унумдорлиги ва  мижозларга хизмат кўрсатиш  сифатини оширди ҳамда бизнесни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратди. Бу ўзгаришлар натижасида  импорт маҳсулотлар етказиб бериш ҳажми ортди. Бу эса, ўз навбатида, компаниянинг бозордаги мавқейини оширишга ва маҳсулот турини кенгайтиришга  хизмат қилади. 

«TASHKENT INTERNATIONAL MEDICAL CENTER» МЧЖнинг умумий қиймати 47 млн. еврога тенг лойиҳаси Тошкент шаҳрида  замонавий тиббий-онкология  марказини барпо этишга қаратилган. TIMC тиббиёт марказини Туркиянинг «ACIBADEM Healthcare group» клиникаси негизи ва бошқарувида  ташкил этиш режалаштирилган. Жарроҳлик ва интенсив терапия хизматлари, онкология, оилавий тиббиёт ва бепуштликни даволаш, ортопедия - асосий йўналишлар этиб белгиланган. Тиббиёт маркази  2 та корпус (асосий ва онкология корпуси) ҳамда автотураргоҳ биносини ўз ичига олади. 66 та  палата ва 242 ўринли шифохонада беморлар амбулатор ва  стационар шароитларда даволанади. Лойиҳа натижасида, йилига 396 750 нафаргача беморларга хизмат кўрсатиш режалаштирилган. Айни вақтда, лойиҳа доирасида  объект қурилишининг  айрим босқичлари молиялаштирилди ва тиббий ускуналарни  харид қилиш ишлари қисман молиялаштирилди. Лойиҳа шу йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган. 

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон миллий банки халқаро ҳамкорликни фаол кенгайтирмоқда. Хусусан,“Societe Generale”, “Natixis”, “Standard Chartered”, “Landesbank Baden-Württemberg”, ОТБ (Осиё тараққиёт банки) ва Хитой давлат тараққиёт банки каби ташкилотлар билан келишувлар имзоланган. Ўтган йил ва 2025 йилнинг биринчи чорагида  жалб қилинган маблағларнинг умумий қиймати 1,5 млрд доллардан ошди. Айниқса, Хитой давлат тараққиёт банки томонидан 2 млрд юан кредит линиясининг очилгани ва  Лондон фонд биржасида 411 млн долларлик облигацияларнинг жойлаштирилгани алоҳида аҳамиятга эга. Шундан 111 млн доллари ўзбек сўмида муомалага чиқарилди. Шу тариқа, Ўзбекистон миллий банки халқаро қарз бозорида облигацияларни миллий валютада жойлаштирган мамлакатдаги биринчи банкка айланиб, молия секторида ўзининг новаторлик ва етакчилик мавқейини мустаҳкамлади. 

Шунингдек, банк “Савдога кўмаклашиш яшил дастури” доирасида барқарор  молиялаштиришни жорий қилганлиги учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг мукофотига сазовор бўлди. 

“Standard Chartered Bank” ва “Landesbank Baden-Württemberg” корпорацияси билан “Standard Chartered Bank” ва “Landesbank Baden-Württemberg” билан Инвестициялар кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (MIGA), яъни Жаҳон банки гуруҳига аъзо бўлган ташкилотнинг суғурта қопламаси остида синдикатлаштирилган кредит линиясини жалб қилиш бўйича қарз шартномаси тузилди. Бунда “Ўзмиллийбанк” “MIGA” билан келишувга эришган Ўзбекистоннинг биринчи йирик молиявий институтига айланиб, мамлакатдаги тижорат банклари орасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда янги даврни бошлаб берди.

“Ўзмиллийбанк” юртимиздаги молия институтлари орасидан  биринчилардан бўлиб Австриянинг  расмий  экспорт-кредит агентлиги бўлган Австрия назорат банки (OeKB) суғурта  қопламаси остида  Британиянинг Standard Chartered Bank билан кредит  шартномасини тузиб, бу билан ўзбекистонлик импортчилар ва европалик ҳамкорлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ва иқтисодиётимизнинг устувор тармоқларини ривожлантиришга  ҳисса қўшди.

Дунёдаги жараёнларда фаол иштирок 

Банк молиявий институтлар жаҳон бозоридаги иштирокини кенгайтириш доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқишни аниқлаш мақсадида қатор тадбирлар ўтказди. Хусусан, Ўмон Султонлиги, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларининг молиявий институтлари билан учрашувлар ўтказилди. Музокаралар давомида ушбу молиявий институтлар Ўзбекистон Республикасида бизнесни ривожлантириш ва молиялаштиришда иштирок этишга катта қизиқиш билдирди.

Ипотека кредити соҳасидаги ўсиш 

Банк ипотека бозорида фаол иш олиб бориб, 2018 йилдан бугунги кунга қадар умумий қиймати 11 трлн сўмдан ортиқ бўлган 49 мингдан зиёд ипотека кредитларини берди. Жумладан, 2024 йилда қарийб 3 трлн сўмлик 8 мингдан зиёд ипотека кредити берилиб, мамлакат бўйлаб минглаб оилалар учун шароит яратилди. Шу билан бирга, банк портфелида ипотека сегментининг улуши ортиб, 12 трлн сўмдан зиёдни ташкил этди. 2024 ва 2025 йилларда банк ўз олдига ипотека сегментини фаол ривожлантиришни устувор вазифалардан бири сифатида қўйди. Бу чора-тадбирлар банкнинг позициясини мустаҳкамлаш ва мижозлар базасини кенгайтириш имконини берди.

Энди банк хизматлари янада қулай 

2024 йил ва 2025 йил бошларида банк томонидан умумий қиймати 6,4 трлн сўмдан ортиқ бўлган 217 мингдан зиёд кредитлар берилди. Айниқса, 3,17 трлн сўмлик 151 мингдан ортиқ микрокредит, шу жумладан “Milliy” иловаси орқали 55 мингта микрокредит онлайн берилди. Шунингдек, деярли 20 минг автокредит (2,34 трлн сўм), 18 мингта таълим кредити (184,3 млрд сўм), 1 517 та қуёш панелларини ўрнатиш учун кредит ва 20 мингдан ортиқ бошқа эҳтиёжлар учун кредитлар тақдим этилди. Бундан ташқари, банк томонидан янги маош лойиҳалари жалб қилинди, банкнинг бир қатор филиаллари дам олиш кунлари ҳам ишлашини таъминлаш учун чоралар кўрилди. Бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб аҳолига молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида дам олиш кунлари ҳам ишлайдиган 19 та банк филиали фаолият юритмоқда. 

Банкнинг янги маҳсулоти 

Банк олтинга инвестициялар киритишга мўлжалланган махсус банк ҳисоб рақами — “Олтин депозит” хизматини йўлга қўйди. Бунда мижоз  депозитга маблағ киритиб, эвазига қимматбаҳо металл сотиб олади. Инвестиция қиймати граммда ҳисобланади.

Бу валюта жамғармаларига ишончли муқобил излаётганлар, узоқ муддатли жамғармаларни режалаштираётганлар, олтинга катта харажатларсиз сармоя киритишни истаганлар ёки фоиз ставкаларидан мустақил бўлган инвестицияларни афзал кўрувчилар учун ажойиб восита ҳисобланади. 

Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш 

Миллий банк аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш бўйича давлат дастурларида фаол иштирок этиб, кичик бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Ушбу ташаббуслар доирасида банк “ўзини ўзи банд қилган шахс → якка тартибдаги тадбиркор → кичик бизнес → ўрта бизнес” занжирига таянган ҳолда аҳолининг ўз бандлигини таъминлаш ва уларга микромолиялаштириш воситаларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этишга қаратилган махсус дастур ва молиявий маҳсулотлар ишлаб чиқди. 

Хусусан, «Бизнесга биринчи қадам» дастури доирасида жами 137 млрд сўмлик 17 мингта микроқарз берилди. 

“Ўзмиллийбанк” ўз мижозлари фаолиятини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб бориб, уларнинг ўзини ўзи банд қилганлар тоифасидан кичик бизнес субъектлари тоифасига ўтишига кўмаклашмоқда. Дастур асосида 2,5 минг нафар мижоз умумий ҳисобда 280 млрд сўмдан ортиқ бўлган кредитлар олди. Бу борадаги ишлар маҳаллаларда олиб борилиб, хонадонларда кичик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида хизмат кўрсатиш ва касаначилик соҳалари ривожланмоқда. 

Яшил энергетикага — устувор эътибор 

Яшил энергетика соҳасида лойиҳаларни молиялаштириш “Ўзмиллийбанк” фаолиятининг стратегик йўналишларидан бири ҳисобланади. Банк турар-жойлар ва корхоналарда қуёш панеллари ўрнатилишини фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда. “Яшил энергетика” дастури доирасида сўнгги икки йил ичида қуёш панеллари ва электр энергияси тизимларини жорий этиш лойиҳаларига 190 млрд сўм йўналтирилди. Молиялаштирилган объектларнинг умумий қуввати 32 мегаваттни ташкил этди. 

2025 йилга дадил қадамлар билан 

“Ўзмиллийбанк “2024 йилни катта натижалар билан якунлади. Улар бизнинг стратегик изчиллик, инновацияларга интилиш ҳамда жамият ва мамлакат иқтисодиёти олдидаги улкан масъулиятимиз ифодаси бўлди. Ўтган йил банк учун халқаро очиқлик, рақамли трансформация ва барқарор ривожланишга асосланган янги корпоратив маданиятни шакллантиришда муҳим босқичга айланди.

Активлар ва капитал ўсишидан тортиб йирик инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишгача бўлган барча йўналишлар  нафақат молиявий барқарорликни, балки бизнинг фаолиятимизнинг юқори ижтимоий аҳамиятини ҳам намоён этди. Биз халқаро ҳамкорликнинг янги қирраларини очдик, глобал капитал бозорларига чиқдик, минглаб мижозларни замонавий молиявий ечимлар билан таъминлаб, ишончли, илғор ва масъулиятли банк сифатидаги мақомимизни тасдиқладик.

2025 йилни ўз кучимизга қатъий ишонч ва истиқболдаги вазифаларни аниқ англаган ҳолда қарши олдик. Бу йил биз учун янги имкониятлар ва ҳамкорлик, илғор ташаббуслар йили бўлишига ишонамиз ва мамлакатимиз барқарор ривожланишига ҳисса қўшишда давом этамиз. Мижозлар, ходим ва ҳамкорлар эътибор марказимизда қолади. Зеро, уларнинг ҳар бирини қўллаб-қувватлаш орқалигина биз кучли ва тараққий этган Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. 

Ҳар бир янги лойиҳа билан биз нафақат банкнинг ўрнини мустаҳкамлаймиз, балки ишончни шакллантириб, ривожланишга ундаймиз, барқарор келажак учун пойдевор яратамиз. “Ўзмиллийбанк” янги ривожланиш режалари, янада каттароқ масъулият ва янги имкониятлар билан 2025 йилга қадам қўймоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: 2024 йил сарҳисоби ва 2025 йилдаги дадил қадамлар