Мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, стартап ва инновацион лойиҳаларини молиявий жиҳатдан рағбатлантириш Президентимиз томонидан банк тизими олдига қўйилган устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Айнан шу мақсадда жорий йил 13–15 май кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 34 йиллик йиғилиши ва халқаро бизнес форуми доирасида муҳим келишувга эришилди.

Хусусан, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва ЕТТБ ўртасида “Ёшлар бизнесда” (“Youth in Business”) дастурини амалга ошириш бўйича қиймати 25 миллион АҚШ долларига тенг бўлган битим имзоланди.

Ушбу молиявий ресурслар 35 ёшгача бўлган ёшлар томонидан бошқарилаётган микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада молиялаштириш имконини беради. Стартаплар, инновацион ғоялар ва инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, банк мижозлари ЕТТБнинг “Кичик бизнесга маслаҳат” (Advisory for Small Businesses) дастури орқали бизнес режалаштириш ва стратегик ёндашувлар бўйича техник ҳамда маслаҳат хизматларидан ҳам фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Айтиш жоиз, ЕТТБ Марказий Осиё давлатларида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида “Марказий Осиёда бизнесдаги ёшлар” дастурини босқичма-босқич амалга оширмоқда.

Ўзсаноатқурилишбанк бу каби халқаро дастурлар орқали Ўзбекистон ёшлари учун кенг имкониятлар очишни, уларнинг ўз бизнесини ташкил этиб, ривожлантириб боришини тизимли тарзда қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

Банк ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзсаноатқурилишбанк ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш учун ЕТТБдан 25 миллион доллар жалб қилди