Дюк, Жаноби Олийлари ёки Император каби қироллик саройини ифода этувчи исмларни қўйиш ушбу давлатда тақиқланган бўлиб, бу қатъий рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунга биноан тартибга солинади.
Қонунга кўра, чақалоқ исмлари ҳақоратли, асоссиз узун бўлмаслиги ёки рақамлар ва белгиларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Маълумки, Янги Зеландия Британия Ҳамдўстлигининг бир қисми ва Чарлз IIIни ўзининг қироли деб атайдиган конституциявий монархиядир ва ўлкадашаҳзода ва малика маъносига эга бўлган номлар жумладан, “King”, ”Prins” ва “Royallty” каби исмларни қўйиш ман этилган.
Янги Зеландия янги туғилган чақалоқларнинг исмларини тартибга солувчи қонунларни жорий қиладиган ягона давлат эмас. 2015 йилда француз судьяси икки ота-онанинг ўз фарзандига Нутелла исмини қўйишига рухсат бермади, чунки исмда камситиш маъноси бор эди.
Швецияда ҳам бу бўйича махсус қонун мавжуд ва болаларга Супермен, Металлиса каби исмларни қўйиш мумкин эмас.
Мусулмон Зиё, ЎзА