Дунёда китобга ёдгорлик қўйилган мамлакатларни биласизми? Ҳар ҳолда сунъий интеллектнинг жавоби шундай: Ўзбекистон, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Бурхониддин Марғинонийнинг “Ал-Ҳидоя” китобига ёдгорлик мавжуд.

Энди билим машъали – китобни мадҳ этувчи ёдгорлик Фарғона шаҳрининг қоқ марказида Каштанлар хиёбонида қўйилди. У Фарғонада илк бор ўтаётган Халқаро китобхонлик фестивали меҳмонлари иштирокида тантанали суратда очилди.

[gallery-23356]

Дарвоқе, Фарғона бугун Осиё, Европа мамлакатлари китобхон ва кутубхоначилари эътиборида. Бу ерга 12 та давлатдан китобни севувчилар йиғилдилар. Улар эҳтиром ила кутиб олинди. Сўнгра Фарғона шаҳридаги Каштанзор кўчасида биринчи халқаро китобхонлик фестивалининг тантанали очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, шунингдек, хориждан келган меҳмонлар, зиёлилар, китобсеварлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” асари орқали китобхонларга яхши таниш бўлган Отабек Маҳкамов ҳам қатнашди.

Фарғонада илк бор ўтказилаётган мазкур халқаро китоб фестивалини ҳар йили анъанага айлантириш, унинг нуфузини йилдан йилга кўтариш мақсад қилингани таъкидланди. Европа ва Шарқ давлатларида ўтказилган энг яхши китоб ярмаркалари, китоб фестиваллари ҳақида тўхталган вилоят ҳокими мазкур фестиваль ҳам дунёнинг нуфузли фестивалларидан бирига айланиши, юртимизда амалга оширилаётган маърифат ва маънавият ҳаракатининг янги бир тимсоли, янги безаги бўлишига ишонч билдирди.

[gallery-23365]

Фестиваль доирасида республиканинг етакчи нашриётлари, вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан китоб ярмаркалари ва кўргазмалари ташкил этилди. Меҳмонлар мазкур кўргазмалар билан танишдилар, китобхонлик тарғиботига юқори баҳо бердилар.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Аҳмад ал-Фарғоний номидаги Фарғона ахборот- кутубхона маркази ташкил топганига бу йил 125 йил тўлди. Республикада янгидан қурилган 18 та шаҳар-тумандаги кутубхоналарнинг 4 таси Фарғона вилоятида. Қолаверса, 2025 йил Фарғона вилоятида “Китобхонлар йили” деб эълон қилинди. Бу каби ижобий натижалар туфайли Фарғона I-халқаро китобхонлик фестивали маркази деб танланган эди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gs5vdRio9tI" title="Farg‘onada kitobga yodgorlik qo‘yildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада китобга ёдгорлик қўйилди (+видео)