Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.
Шундан 300 тасида замонавий лаборатория ва ўқув жиҳозлари йўқлиги қайд этилди.
Икки йил олдин тармоқлар талаби асосида 289 та мактабнинг 10-синф ўқувчиларига 60 турдаги касбларни ўргатиш бошланди. Шундан 114 та мактабга тадбиркорлар бириктирилиб, 4 минг ўқувчи 2 миллиондан 5 миллион сўмгача ойлик олаяпти.
Деҳқонобод, Ғузор, Косонсой, Мингбулоқ, Уйчи, Гулистон, Сардоба, Ховос, Бойсун, Денов, Шўрчи, Музработ, Бувайда, Данғара, Ҳазорасп, Хонқа туманлари ҳокимларига биттадан мактабни ушбу тизимга мослаштириш топшириғи берилган эди.
Лекин, улар касбга ўқитиш учун на зарур жиҳоз, на хом ашё олиб бергани танқид қилинди.
ЎзА