ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманида етиштирилган дастлабки пилла ҳосили “Учқўрғон Силк” кластерига топширилди. Туманда жорий йилда 3970 қути ипак қурти уруғи парваришланиб, 238 тонна “кумуш тола” топшириш режалаштирилган.

Айни пайтда туманда пилла терими қизғин суръатда давом этмоқда. Бугун 10 нафар пиллакор ўз ҳосилини топширди ва ҳосил пули тарози тепасида тўлаб берилди.

[gallery-23346]

Пешқадамликни анъанага айлантирган туманнинг “Учкўприк” маҳалласи пиллакорлари бу йилги мавсумда ҳам фаоллик кўрсатиб, илғорлар сифатида эътироф этилмоқда. Айниқса, шу маҳаллада яшовчи Феруза Исақова, Карима Ҳамроева, Наима Ҳамроева ва Гулхумор Қозоқова ўз оилалари билан бирга 14 қути қурт боқиб, режадан ортиқ ҳосил етиштирдилар. 

Туман раҳбарияти пиллакорлар хонадонига бориб, совғалар улашди ва хирмонга барака тилашди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғон туманида дастлабки пилла ҳосили топширилди