Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги тегишли қарори билан амбулатор даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахслар рўйхати белгиланган.
2025 йилнинг биринчи чорагида мазкур рўйхатдаги шахсларга “Дори-дармон“ акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 7 млрд. 446 млн. сўмдан ортиқ дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилган.
Бундан ташқари, ушбу давр давомида компания ва унинг тизимидаги жамиятларнинг реимбурсация дастурига уланган дорихоналар орқали жами 1 млрд. 278 млн. сўмлик дори воситалари беморларга электрон рецепт орқали бепул етказилди.
Маълумот учун, реимбурсация дастури доирасида гипертония ва юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан диспансер назоратида турган беморлар оилавий шифокорларига мурожаат этиб, электрон рецепт асосида дорихоналардан 27 турдаги дори воситаларини бепул олишлари мумкин
ЎзА