Мамлакатимизда биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий сув ҳавзаларида балиқ захираларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар изчил олиб борилмоқда.

Айниқса, ҳар йили май ойида балиқларнинг кўпчилиги уруғ қўйиш фаоллигига киради. Бу даврда улар сунъий ёки табиий муҳитда кўпайиш учун ҳавза тубига йиғилади, шу боис ушбу мавсумда овлаш тақиқланган ёки чекланган бўлади.

Бундай пайтда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги Туябўғиз сув омборида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат экологик назорат инспекцияси ҳамда “Golden Fish Group” МЧЖ қўриқлаш хизмати томонидан ўтказилган рейд тадбирлари муҳим аҳамиятга эга.

Назорат жараёнида ноқонуний балиқ овлаётган 2 нафар фуқаро — А.Н. ва С.Н. ушланган. Уларнинг махсус лескали тўрлар орқали балиқ тутаётгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисми асосида баённома расмийлаштирилиб, материаллар суд органларига юборилган.

Шунингдек, рейд давомида узунлиги 4000 метрдан зиёд бўлган эгасиз тўрлар йиғиб олинди. Бу каби тўрлар нафақат катта миқдорда балиқларни ноқонуний овлашга хизмат қилади, балки сув муҳитидаги бошқа жонзотлар учун ҳам ҳалокатли хавф туғдиради.

Ушбу тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида, ноқонуний овлашга қарши қатъий чора сифатида амалга оширилмоқда.

Мақсад — сув ҳавзаларида биологик мувозанатни сақлаш, келажак авлодга соғлом ва захирали табиатни етказиш.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/U2YMqtQyLbE" title="O‘rta Chirchiqda noqonuniy baliq ovlayotganlar ushlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқда ноқонуний балиқ овлаётганлар ушланди (+видео)