13-май, 2025 — Google ўзининг глобал маълумотлар марказларини тоза энергия билан таъминлаш мақсадида ядро энергетикаси соҳасидаги инновацион стартап — Elementl Power билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Ушбу келишув асосида, компания учта янги атом электр станцияси (АЭС) қурилишини режалаштирмоқда.

Ядро энергетикаси — маълумотлар марказлари учун янги ечим

Маълумотлар марказлари — айниқса сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш ва катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишловчи соҳаларда — улкан электр энергияси сарфловчи тизимлардир.  

Google бу борада углерод нейтрал энергия манбаларини кенгайтириш стратегиясининг бир қисми сифатида кичик модулли реакторлар (SMR) технологиясига сармоя киритмоқда.

SMR технологияси анъанавий AЭСларга нисбатан:

•  кичикроқ ҳажмда, тезроқ қурилади,

•  юқори даражадаги хавфсизликка эга,

•  ва кам чиқимли энергия ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Elementl Power  — АҚШда жойлашган ва замонавий ядро реакторлари ишлаб чиқишга ихтисослашган компания бўлиб, ҳозирги кунда бозорда ўсиб келаётган стартаплардан бири ҳисобланади. Google билан тузилган битим уларнинг илк йирик корпоратив ҳамкорлиги сифатида тарихга киради. 

Google 2030-йилгача тўлиқ углерод нейтрал энергияга ўтишни мақсад қилган. АЭСлар қурилиши ушбу глобал ташаббуснинг муҳим босқичи ҳисобланади. Компаниянинг фикрича, келажакдаги СИ ва маълумотлар соҳасидаги ўсишни экологик мувозанатни бузмасдан қўллаб-қувватлаш фақат тоза энергия орқали амалга оширилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/k_Q0c02lTpU" title="Google yangi davrni boshlaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Google янги даврни бошлайди (+видео)