Парламент қуйи палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик берилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан амалдаги импорт божини 2 карра ошириб қўллаш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

— Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодий салоҳиятни тўлақонли рўёбга чиқариш, унинг глобал ишлаб чиқариш ва қўшилган қиймат занжирига интеграциясини янада чуқурлаштириш, эркин бозор тамойилларини амалда татбиқ этишни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишини жадаллаштириш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда, — деди мажлисда депутат Наргиза Саломова. — Савдода адолатли қоидаларни ўрнатиш ва бунда барча аъзоларга тенг шароит яратиш Жаҳон савдо ташкилотининг энг муҳим принципларидан биридир.  

Четдан олиб келинаётган товарлар учун давлатига қараб турлича ставкаларнинг қўлланилиши эса тенг рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, ушбу йўналишдаги тартибларни ЖСТнинг қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш заруриятидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан амалдаги импорт божлари ставкаларини 2 карра ошириб қўллаш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.  

Ҳозирда Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий муносабатларда 57 та давлат энг кўп қулайлик режимига эга. Булардан бошқа давлатлардан олиб кириладиган товарлар учун импорт божи оширилган ставкада қўлланилар эди. Мазкур ҳужжатда назарда тутилаётган норма эса адолатли савдо қоидаларини ўрнатишга хизмат қилади, иқтисодиётга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Шунингдек, миллий қонунчилик нормаларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш, импорт ва экспорт географияси ошишига замин бўлади, — деди депутат.  

Мажлисда қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Импорт божини 2 карра ошириб қўллаш бекор қилинади