Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилди. Фракция раҳбари Улуғбек Иноятов мазкур масала бўйича баёнотни ўқиб эшиттирди.

Баёнотда қайд этилганидек, партия сўл қанот сифатида мамлакатда ижтимоий адолат, тенглик ва бирдамлик тамойилларига асосланган демократик ижтимоий давлат барпо этишни ўз олдига устувор вазифа этиб белгилаган. Ижтимоий ҳуқуқлар Конституциямизда мустаҳкамлангани алоҳида аҳамиятга эга. Халқ демократик партияси электорати овозини парламент ва ҳукуматга етказиш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда кучли ижтимоий сиёсатни давом эттиришда мухолифат фракция сифатида ўз қатъий позициясига эга.     

— Парламентдаги мухолифат фракцияси сифатида партия икки ўнг партия томонидан тузилган парламент кўпчилиги – “Тараққиёт блоки”ни қўллаб-қувватлайди, — деди У.Иноятов. — Аммо мазкур блок қўллаб-қувватлаётган ҳукумат дастури ва фаолиятининг бир қатор йўналишларига қўшила олмаслигимизни билдирамиз.  

Хусусан, иқтисодиётда давлат иштироки, стратегик аҳамиятга эга компаниялар устидан давлат назоратини сақлаб қолишга эътиборнинг пастлиги, уларни хусусийлаштириш қонун даражасида тақиқланмаганлиги;  

—  рақобатбардош ва бозор механизмлари орқали бошқариладиган пенсия тизимига ўтиш бўйича таклиф;  

— коммунал тўловлар (газ, электр энергияси ва бошқалар) масаласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашнинг истиқболга мўлжалланган аниқ стратегияси ишлаб чиқилмаганлиги;  

— улушли асосда уй-жой қуриш бўйича фуқаролар улушларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш тизимининг ҳанузгача яратилмаганлиги;  

— аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизими жорий этилмаганлиги (кўп маблағ топган кўп тўлаши лозим тамойилини қўллаш зарур), шу жумладан, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқнинг (ҳашамат солиғи) жорий этилмаганлиги;  

— фармацевтика соҳасида давлат назоратининг сустлиги, маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун энг юқори чекланган нархлар белгиланмаганлиги, шу жумладан, дори воситаларининг рекламаси тақиқланмаганлиги, — деди фракция раҳбари.  

Мухолифат мақоми партияга қонун лойиҳаларини танқидий кўриб чиқиш, муқобил таклифлар киритиш ва ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш каби янги ваколатларни беради. Маълумки, яқинда ЎзЛиДеП ва ЎзМТДП фракциялари бирлашиб, "Тараққиёт блоки"ни тузган эди. Эндиликда ЎзХДП ўзини мухолифат деб эълон қилгани парламент фаолиятига янгича руҳ ва мазмун бағишлайди, сиёсий баҳс-мунозараларга, халқчил қарорлар қабул қилинишига асос бўлади. 

Мажлисда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилиш тўғрисидаги баёноти бўйича қарор қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ демократик партияси фракцияси ўзини мухолифат деб эълон қилди