Президент ташрифидан сўнг...

Меҳмонлар ўтирган поезд қадим кентга етиб келди. Хива вокзали шундай бунёд этилганки, одамлар бу манзилдан чиқибоқ тарих билан юзма-юз бўлади гўё.

Урганч – Хива йўналиши бўйича ўттиз километрлик темир йўл ётқизилиб, мана шу замонавий вокзал барпо этилганига ҳам етти йил бўлди. Ўтган қисқа даврда ҳудудда зарур инфратузилма иншоотлари, йўл ўтказгич ва кўприклар қурилгани одамларга катта қулайлик яратди. 

Шаҳарга сайёҳларни кўпроқ жалб этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишда бу каби иншоотларни талаб даражасида сақлаш, такомиллаштириб бориш замоннинг талаби саналади.

Вокзалда бир вақтнинг ўзида икки юз нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти бор. Замонавий махсус заллар, тиббиёт хоналари ташкил этилган. Сайёҳлар учун ахборот берувчи белгилар, электрон доскалар ўрнатилган. Вокзалдаги меҳмонхона эса ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайлик яратади.

Яқинда вокзал олдида – Қумяска, Каптархона, Ангарик ва Газчи маҳаллаларини шаҳар маркази билан боғловчи автомобиль йўл ўтказгич ва ер усти пиёдалар ўтиш йўли қурилиши якунига етказилди.

– Вокзалга яқин маҳаллада яшайман, – дейди Аҳмаджон ота Матёқубов. – Ушбу янги қурилган автомобиль йўл ўтказгич олти-етти километрлик айланма масофани қисқартириб, одамларнинг вақти ва нақдини тежашга хизмат қилмоқда. Фарзандларнинг иши, набираларнинг мактаб-боғчаси сабаб кўп йиллардан буён ёнимиздаги шаҳар марказига айланма йўл билан боришга мажбур эдик. Энди жамоат транспортлари учун ҳам турли оворагарчиликлар юзага келмайди. Бундай бунёдкорлик ишлари ҳам аҳолига қулайлик яратишга, ҳам шаҳарнинг қиёфасини янада чиройли қилишга хизмат қилмоқда. 

Бу лойиҳа амалга оширилишининг муҳим томони энди шаҳар айланма йўли қайта тикланди. Натижада марказда юк машиналари оқими камайди. Сайёҳларга туристик объектларга осон бориш учун қулайлик яратилди.

Кейинги йилларда Хоразм вилоятида, хусусан, Хива шаҳрида амалга оширилаётган йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари вилоят туризм соҳасига янги шиддат бахш этмоқда. Хивага тўғридан-тўғри темир йўл қатнови йўлга қўйилгани, шаҳар ичкарисигача автотранспорт учун янги йўллар барпо этилаётгани, қатнови осонлашган замонавий автобуслар ҳаракати – барчаси меҳмонлар учун янада катта қулайлик яратмоқда.

Бу ўзгаришлар Хива каби юксак тарихий ва маданий меросга эга шаҳарда бўлаётгани эътиборга молик. Темир йўл орқали тўғридан-тўғри етиб келиш имконияти мавжудлиги сайёҳлар сони ортишига сабаб бўлмоқда. 

– Мен юртингизга ўн йиллар олдин келганман. – дейди германиялик сайёҳ Йоханнес Манн. – Илгари Хивага келиш бироз мураккаб эди. Шу сабабли Самарқанд, Бухоро ва Урганчдан қайтганман. Хивагача темир йўл қатнови жорий этилгани сафаримизни анча енгиллаштирди. Ўшанда очиқ осмон остидаги музей шаҳарга келишга вақт топмаганимдан афсусланиб кетдим. Ҳаммаси жуда ажойиб. “Арда Хивада” олган таассуротларим эса алоҳида мавзу. Хивада барча инфратузилма сайёҳлар учун яхши ўйланган. Меҳмонхоналар, йўллар, маданиятли ҳайдовчилар, йўлбошчилар, электрон хариталар... Умуман Хивада туризм хизматлари юқори савияда экан. Мен билан келган дўстларим бу сафардан жуда мамнунмиз.

Хоразмда бу каби ўзгаришлар бардавом бўлади. Бу фикримизни шу йилнинг майида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда келтирилган баъзи рақамлар мисолида асослаймиз.

Тадбиркорлар билан биргаликда бу йил вилоятга 80 та, кейинги йил яна 20 та замонавий автобус ва 50 та микроавтобус олиб келинади. Қўшкўпир, Хонқа, Янгибозор, Хива шаҳрида тўртта янги автостанция қурилиши, йил якунигача 10 та янги замонавий троллейбус харид қилиниши белгиланди.

“Бухоро –Хива” темир йўлини электрлаштириш якунланди. Натижада йўловчи ташиш 500 мингдан 3,3 миллионга, юк ташиш 1,1 миллион тоннадан 5,8 миллион тоннага етади.

Мутасаддиларга келгуси йилда олтита тезюрар электропоезд олиб келиш топширилди. Натижада Тошкентдан Урганчга етиб келиш 14 соатдан 7 соатга, Бухородан Хивагача эса 6 соатдан 3 соатга қисқаради.

Шу йил Гурланда янги темир йўл вокзали қурилиши, Ҳазораспдаги вокзал реконструкция қилиниши белгиланди.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадимий шаҳарларимиздаги ўзгаришларни аҳоли ва сайёҳлар эътироф этмоқда