Халқаро ташкилотлар томонидан республикадаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинган бўлиб, мазкур мактаблардаги 9 минг 50 нафар 15 ёшли ўқувчи тадқиқотда иштирок этиши режалаштирилган.

Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ректори Абдували Исмаилов, Хоразм вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров ва  Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов ўртасида бўлиб ўтган суҳбат давомида “PISA 2025” халқаро тадқиқоти доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг тўртинчи йўналишида ўқувчиларнинг билим даражаларини халқаро дастурлар асосида аниқлаш бўйича қатор вазифалар белгиланган.    

[gallery-23299]

– Ана шу вазифалар ижроси доирасида мамлакатимизда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳамда Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси каби нуфузли ташкилотлар халқаро PISA дастури асосида ўқувчиларнинг билимини баҳолаш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда, – дейди Хоразм вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров. – Хусусан, юртимиздаги қатор умумтаълим мактабларида “PISA 2025” халқаро тадқиқотларга тайёргарлик доирасида синов-тажриба жараёнлари ўтказилмоқда.  Тадқиқот синовлари компьютерлар ёрдамида онлайн тарзда ташкил этилади. Хоразм вилояти мактабларида ўтказилаётган “PISA 2025” халқаро тадқиқоти жараёнларида вилоятнинг 9 та туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам иштирок этишади.  

Жорий йилда  тадқиқотлар 91 та давлат иштирокида ўтказилади. Ўзбекистон мактабларининг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида: 2022 йилдаги мазкур тадқиқотда 81 та давлат қаторида Ўзбекистондан 202 та мактабдан 7 минг 293 нафар ўқувчиси иштирок этган.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хива шаҳрида “PISA 2025” халқаро тадқиқотига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди