Ўзбекистон авиация тарихида ўзига хос ўрин тутган шахс — Абдусамад Тайметов мамлакатимизнинг илк ҳарбий ва фуқаро авиацияси учувчиси, синовчи-учувчи, авиация мактаби асосчиси ва Тошкент аэропортининг биринчи директори сифатида ишлаган. У, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган жасорати билан соҳа фахрига айланган.

Абдусамад Тайметов 1945 йил 9 май санасида Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши тўғрисидаги актни Москвага етказишдек шарафли вазифани муваффақиятли бажарган ўзбек учувчисидир. У 1933 йилнинг кузида учувчилар ва авиация техниклари тайёрланадиган учинчи ҳарбий-ҳаво мактабига қабул қилинган ва икки мингдан ортиқ курсантлар орасида ягона ўзбек вакили бўлган.

Яқинда пойтахтимиздаги «Riviera» кинотеатрида Абдусамад Тайметов ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильмнинг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди. "Uzbekistan Airports" АЖ ташаббуси билан суратга олинган 22 дақиқалик «Тайметов. Ғалаба парвози» номли фильм болалигидан парвозларни орзу қилган, машаққатли синовларга бардош берган ва миллий авиация афсонасига айланган инсон тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмда нафақат Тайметовнинг ҳаёт йўли, балки Ўзбекистон авиациясининг шаклланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкент авиация заводида ишлаб чиқарилган, фронтдаги асосий жанговар самолётлардан бири — Ли-2 ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тақдим этилади.

Фильмнинг режиссёри Элдор Йўлдошев, продюсери Саидрасул Имомов, сценарий муаллифи Муяссар Мақсудова, композитори эса Игор Пинхасовдир. Суратга олиш жараёнида тарихий ҳақиқатларни акс эттириш мақсадида махсус рақамлаштирилган ва реставрация қилинган кино ҳамда фото материаллардан фойдаланилган.

— Ушбу фильм орқали биз Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссасини ёритишни мақсад қилганмиз, — дейди фильм режиссёри Элдор Йўлдошев. — Ерда Т-34 танки ва "Катюша" реактив артиллерияси асосий қуроллардан бўлган бўлса, осмонда эса Тошкентда ишлаб чиқарилган Ли-2 самолёти стратегик аҳамиятга эга бўлган. Мазкур фильмда ушбу самолётнинг лойиҳаланишидан тортиб, ишлаб чиқарилишигача бўлган жараёнларда ўзбекистонлик мутахассисларнинг беқиёс ҳиссаси тарихий далиллар асосида ёритилган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, "Тайметов. Ғалаба парвози" ҳужжатли филми жорий йилнинг 19 май куни Москвадаги «Художественный» кинотеатрида «Маданиятлар мулоқоти» халқаро медиафоруми доирасида премьера қилинади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон тарихидаги илк ҳарбий ва фуқаро авиацияси учувчиси ким эди?