"… дунёда инсон учун саломатликдан ортиқ бахт йўқ. Сабаби, соғлик бўлмаса, ҳеч бир хурсандчилик татимайди. Шу маънода ўта машаққатли, айни дамда, энг шарафли ишга бош қўшиб, беморларга ўз яқинларидек муносабатда бўлаётган, юксак билими ва чексиз меҳри билан хаста дилларга шифо улашаётган Сиз, тиббиёт фидойилари доимо халқимизнинг ҳурмат-у эҳтиромига лойиқсиз.…" – вазир табригидан…

Бугун, 12 май — Халқаро ҳамширалар куни. Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров соҳа вакилларига табрик йўллади. 

"Ўз ҳаётини одамлар саломатлигини асрашдек эзгу ва олийжаноб ишга бахш этиб келаётган Сиз, азизлар – қалбидарё ҳамшираларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбдан муборакбод этаман.

Дунёда инсон учун саломатликдан ортиқ бахт йўқ. Сабаби, соғлик бўлмаса, ҳеч бир хурсандчилик татимайди. Шу маънода ўта машаққатли, айни дамда, энг шарафли ишга бош қўшиб, беморларга ўз яқинларидек муносабатда бўлаётган, юксак билими ва чексиз меҳри билан хаста дилларга шифо улашаётган Сиз, тиббиёт фидойилари доимо халқимизнинг ҳурмат-у эҳтиромига лойиқсиз", – дейилади вазир табригида.

Чиндан ҳам ҳамширалар ҳақида сўз кетар экан, тиббиётнинг турли соҳаларида кунни тунга улаб ишлаётган фидойи, ўз ишининг устаси, чаққон, эпчил, зукко, ўрта тиббиёт ходимларининг қиёфаси кўз ўнгимизда жонланади.

Абу Али ибн Сино бежизга: "Ҳакимнинг уч қуроли бор: сўз, гиёҳ ва тиғ", дея таъкидлаб ўтмаган. Беморнинг нафақат танаси, балки унинг руҳи ҳам шифо топишга, ғамхўрликка муҳтож бўлади. Бу ўринда беморларга ўз яқинларидек муносабатда бўлаётган фидойи ўрта тиббиёт ходимларининг хизмати беқиёсдир.

Вазир қайд этганидек, бугун муҳтарам Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли трансформация жараёнларида замонавий, креатив фикрлайдиган, кенг дунёқарашга эга ва маҳоратли ўрта тиббиёт ходимларининг янги авлодини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбек ҳамширалари дунёнинг энг тараққий этган клиникаларида малака ошириш ва хорижлик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашиш учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилиб, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини берётир.

Чунончи, одамларимиз кўз ўнгида энди аввалгидек ҳамшира деганда беморларни фақат шифокор тавсияси билангина парвариш қиладиган оддий тиббиёт ходими эмас, балки билим ва малакаси юқори, юксак масъулиятли мутахассис сиймоси гавдаланяпти.

Таъбир жоиз бўлса, бугун замонавий ўзбек ҳамшираси юқори технологик амалиётлар, буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш каби ноёб операцияларда шифокорнинг том маънода ўнг қўли, бемор ҳаёти учун елкама-елка кураша оладиган ишончли кўмакчисига айланди.

"Албатта, олдимизда ҳали янада масъулиятли вазифалар турибди. Шу боис Сиз, тиббиёт жонкуярлари давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган талаблар, белгилаб берилган устувор мақсадларни тўлақонли рўёбга чиқаришга муносиб ҳисса қўшишингизга ишонаман", – дея таъкидлаган вазир Асилбек Худаяров.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, бугун юртимизда 300 минг нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан вазир Асилбек Худаяров соҳа вакилларига табрик йўллади