Маълумки, йўловчилар, экипажлар ва ҳаво кемаларининг хавфсизлигини таъминлаш халқаро рейсларнинг мутлақ устувор вазифаси ҳисобланади.

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар беришича, Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган вақтинчалик чекловлар муносабати билан парвоз жадвалига мажбурий ўзгариш киритилди.

Ушбу ўзгаришлар, Тошкент – Деҳли, Мумбай, Лахор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ва ушбу шаҳарлар билан боғлиқ қайтиш йўналишларга тааллуқлидир.  

Баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроқга ошиши мумкин.  

Агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга яқин саналарга қайта брон қилиш (жаримасиз) ёки авиабилет суммасини тўлиқ қайтариш имконияти тақдим этилади. 

Тошкентдан Деҳли, Мумбай, Лаҳорга парвозлар ҳақидаги маълумотлар парвозлар жадвали тўлиқ янгилангандан сўнг қўшимча равишда маълум қилинади.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилди – "Uzbekistan Airways"